Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Умиджон СУЛАЙМОНОВ: Жамоат тартибини сақлашда фаол қатнашган фуқаролар рағбатлантирилади

Умиджон СУЛАЙМОНОВ: Жамоат тартибини сақлашда фаол қатнашган фуқаролар рағбатлантирилади

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу, албатта, ҳар бир соҳанинг истиқболига, аҳолининг фаровон ҳаёт кечиришига хизмат қилмоқда. Бироқ ҳуқуқбузарлик профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш жараёнига фуқароларнинг етарлича жалб этилмаслиги оқибатида айрим жиноятчиликларнинг (ўғрилик, фирибгарлик, тан жароҳати етказиш, безорилик) кўрсаткичлари ҳанузгача юқори қолмоқда.

Фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан жамоат тартибини сақлаш соҳасида тизимли ва бир марталик ҳамкорлик масалаларининг тартибга солинмагани, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни ҳуқуқбузарлик ва жамоат тартибига таҳдидларнинг фактлари ҳақида огоҳлантираётган шахслар ҳақидаги маълумотларнинг сир сақланишида кафолатларнинг мавжуд эмаслиги муаммоли вазиятларни келтириб чиқармоқда.

Шу муносабат билан, айни кунларда парламент қуйи палатасида жамоат тартибини сақлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга яқиндан кўмаклашиш, ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олишда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашдаги иштироки тўғрисида”ги қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинмоқда.

Қонун лойиҳасида жамоат тартибини сақлашда фуқаролар иштирокининг ихтиёрийлик, қонунийлик, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этиш ва ҳурмат қилиш, ички ишлар органлари, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи бошқа органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилиш масалалари белгиланган.

Шунингдек, жамоат тартибини сақлашда иштирок этадиган фуқароларнинг ички ишлар органлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи бошқа органлар ва муассасаларнинг мутлақ ваколатига тегишли бўлган процессуал ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириши, ички ишлар органларининг ваколатларини ўзлаштириш, инсоннинг қадр-қимматини камситишга қаратилган хатти-ҳаракатларни амалга ошириш ва жисмоний куч ишлатиш билан боғлиқ қатор чекловлар ҳам назарда тутилган.

Эътиборлиси, қонун лойиҳасида фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштироки масалалари бўйича ички ишлар органлари, ўзини-ўзи бошқариш органларининг ваколатлари белгиланган. Ушбу органлар ваколатларининг алоҳида ажратилиши ички ишлар органлари жамоат тартибини сақлашда иштирок этадиган фуқароларнинг фаолияти масалалари бўйича ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар билан ҳамкорлик қилади. Шунингдек, жамоат тартибини сақлашда иштирок этадиган турли жамоат тузилмалари (гуруҳлари) фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда уларнинг реестрини юритади. Маҳаллий давлат ҳокимияти ташкилотлари ички ишлар органларига жамоат тартибини сақлашда кўмаклашаётган фуқароларни рағбатлантириш учун маблағлар ажратиш билан боғлиқ маҳаллий бюджетларни кўриб чиқади ва қабул қилади.

Қонун лойиҳасида фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда ички ишлар органлари, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи бошқа органлар ва муассасаларга кўмаклашиш, бедарак йўқолган шахсларни қидиришда иштирок этиш каби нормалар ўз аксини топган. Бундан ташқари, фуқаролар жамоат тартибини сақлашда жамоат тузилмалари (гуруҳлари) фаолиятида иштирок этиши мумкин, уларнинг фаолияти ички ишлар органлари томонидан мувофиқлаштирилади.

Таъкидлаш жоиз, мазкур қонун лойиҳасини маромига етказиш чоғида ҳаволаки нормалар чиқарилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди. Хусусан, мазкур ҳужжатда жамоат тартибини сақлашда фаол иштирок этган ва муайян натижаларга эришган фуқароларни рағбатлантиришнинг аниқ механизмлари белгиланди.

Хулоса қилиб айтганда, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамоат тартибини сақлашда ички ишлар органлари, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи бошқа органлар ва муассасаларга аҳоли билан алоқаларни ўрнатишга ҳамда жамоат тартибини сақлаш тизими самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

                                                                               

Умиджон СУЛАЙМОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 141

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

20.08.2019
Истиқлолнинг иқтидорли ёшлари: шахсий фаоллик ва самарали натижа

Қайд этилганидек, мустақиллик йилларида ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Президе...

20.08.2019
Қўмитада Адлия вазирлигининг ахбороти эшитилди

Ахборотда қайд этилганидек, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ...

Тадбирлар тақвими