Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Акмал УМАРАЛИЕВ: Кичик саноат зоналари фаолияти янги босқичга олиб чиқилади

Акмал УМАРАЛИЕВ: Кичик саноат зоналари фаолияти  янги босқичга олиб чиқилади

2019 йил 21 июнь куни давлатимиз раҳбарининг “Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мазкур ҳужжат бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг навбатдаги босқичи бўлди.

Таъкидлаш жоиз, бугун мамлакатимизда янги рақобатбардош ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича изчил амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида 150 та кичик саноат зонаси ташкил қилинган. Ушбу ҳудудларда ҳар йили жами 1,7 триллион сўмдан ортиқ қийматдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмига эга бўлган 1 691 та кичик корхона фаолият юритади. Натижада 27 мингдан зиёд иш ўринлари яратилган.

Мазкур қарор билан кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, уларнинг иштирокчилари учун фаолият юритиш шароитларини сифат жиҳатидан яхшилаш ва маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш, инвестициялар жалб қилинишини фаоллаштириш, авваламбор, фойдаланилмаётган, фаолият юритмаётган ишлаб чиқариш майдонлари негизида ташкил қилинаётган импортбоп маҳсулотларни чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларнинг жорий этилишини жадаллаштириш, ушбу асосда янги турғун иш жойлари ташкил этилишини таъминлаш ва аҳоли даромадини ошириш мақсад қилиб белгиланган.

Шунингдек, ҳудудларда кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар ташкил этилади. Эътиборлиси, ер участкаларини бериш, кичик саноат зоналари ҳудудида амалга ошириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаш ва жойлаштириш тўғрисидаги қарорлар туман (шаҳар) ҳокимининг ер участкасини бериш тўғрисидаги алоҳида қарорини қабул қилмаган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарининг маъмурий кенгашлари баённомалари шаклида расмийлаштирилади.

Кичик саноат зонаси иштирокчиси томонидан инвестиция лойиҳасини кичик саноат зонасида жойлаштирилган кундан эътиборан уч ой мобайнида амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар кўрилмагани, шунингдек, объектдан шартномада кўрсатилган мақсадга номувофиқ фойдаланилгани шартноманинг бир томонлама тартибда бекор қилинишига асос бўлади. Кичик саноат зонаси иштирокчиси томонидан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш объектив сабабларга кўра, шартномада кўрсатилган муддатларда якунланмаган бўлса ёки охирги олти ой мобайнида ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилмаган бўлса, маъмурий кенгаш унга лойиҳа амалга оширилишини тезлаштириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаган ҳолда қўшимча муддат тақдим этилиши ёхуд шартнома бекор қилиниши тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши мумкин бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари янги ташкил қилинаётган кичик саноат зоналари ҳудудларида транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини жадал ривожлантириши белгиланмоқда. Кичик саноат зоналари дирекцияларини 2022 йил 1 июлга қадар ер солиғи ва мол-мулк солиғи тўлашдан озод этиш белгиланган.

Хулоса қилиб айтганда, қабул қилинган ҳужжатнинг ҳаётимизга кенг татбиқ этилиши янги ва замонавий ишлаб чиқариш технологияларни кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш, мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш ҳамда одамларнинг турмуш даражасини яхшилашга замин яратади.

 

Акмал УМАРАЛИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 718

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.10.2019
ДЕПУТАТЛАР ҲУКУМАТ АЪЗОЛАРИГА ПАРЛАМЕНТ СЎРОВИНИ ЮБОРИШГА ҚАРОР ҚИЛДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар қонун ло...

22.10.2019
МИГРАНТЛАР МАНФААТЛАРИ ҲАМ ҚОНУНИЙЛАШТИРИЛМОҚДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 22 октябрдаги мажлисида депутатлари бугунги кунда ҳамманинг...

22.10.2019
ТУШОВИ УЛОВИДАН ҚИММАТ БЎЛМАЙДИ

Аввал хабар берганимиздек, «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиби такомиллаштирилиши муносабати...

Тадбирлар тақвими