Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Расул КУШЕРБАЕВ: Шахсга доир маълумотлар муҳофазаси нима учун керак?

Расул КУШЕРБАЕВ: Шахсга доир маълумотлар муҳофазаси нима учун керак?

Бугунги даврда шахсга доир маълумотларни мухофаза қилиш холис воқеликка айланди. Бинобарин, инсон ҳақидаги маълумот ҳар доим қимматли бўлган, айни вақтларда эса у ноёб товарга айланиб бормоқда. Шу боисдан инсоннинг шахсига доир маълумотларни мухофаза қилиш, ундан турли ҳил ғаразли мақсадларда фойдаланишга йўл қўймаслик, пировардида шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш масаласи ҳар қачонгидан кўра долзарб аҳамиятга эга.

Бу борада қабул қилинган “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонун миллий қонунчилигимизда рақамли технологиялар даврида фуқароларга ўз шахсий маълумотлари устидан назорат қилиш, улардан фойдаланиш имкониятини соддалаштириш ҳамда қаерда ишлов берилишидан қатъий назар билдирилган мақсад учунгина фойдаланишини таъминлаш имкониятини беради.

Таъкидлаш керакки, қонун бир қатор ҳориж мамлакатлари тажрибасига таянилган ҳолда ишлаб чиқилди. Хусусан, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Япония, Малайзия, Европа Иттифоқи регламенти талаблари билан солиштирилиб, ижобий жиҳатлари эътиборга олинди.

Қонунда имкон даражасида ҳаволаки нормалардан кечилиб, тўғридан-тўғри ишлайдиган яхлит ҳужжат сифатида қабул қилинишига алоҳида урғу берилган. Хусусан, Қонунга кўра, шахсга доир маълумотлар соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази белгиланди. Ушбу орган бир қатор вазифаларни амалга оширади. Жумладан, шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрини юритиш, шахсга доир маълумотларнинг зарур ҳимоя қилинганлик даражасини белгилаш, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишларини бартараф қилиш ҳақида жисмоний ва юридик шахслар ижро этиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш ушбу органнинг асосий вазифалари қаторида белгиланган.

Шахсга доир маълумотлар деганда “муайян жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот” тушунилмоқда.

Қонун жисмоний шахслар томонидан шахсий, маиший, профессионал ёки тижорат мақсадидаги фаолиятга, миллий ва бошқа архив фондларида мавжуд бўлган шахсий маълумотларни тўплаш, сақлаш, фойдаланишга, давлат сири таркибига кирувчи шахсий маълумотларни қайта ишлашга, жиноятга қарши курашиш, разведка, контразведка, жиноий даромадларни легаллаштириш давомида қўлга киритилган шахсий маълумотларни қайта ишлашга нисбатан татбиқ этилмайди.

Қонун лойиҳасида шахсий маълумотлар соҳасида Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли давлат органининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда. Алоҳида моддада шахсий маълумотларни қайта ишлашда иштирокчилар кимлар экани қайд этилган. Унга кўра, субъект ва оператор, шунингдек, зарур ҳолларда субъект, мулдор ва учинчи шахснинг қонуний вакили ҳам бўлиши мумкинлиги кўзда тутилган. Шахсга доир маълумотларни бериш, тарқатиш, шу жумладан ОАВ орқали ҳаммага ошкор қилиш ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш, трансчегаравий узатиш, эгасизлантириш, йўқ қилишга доир талабларга алоҳида моддаларда тўхталиб ўтилган.

Шахсий маълумотларни тарихий, статистик, социологик, илмий изланишлар олиб боришда шахсий маълумотлар базаси мулкдори, оператори ёки учинчи шахслар, албатта, уни эгасизлантириши шарт. Шахсий маълумотни эгасизлантириш деганда, унинг айнан қайсидир шахс (субъект)га тегишли эканини билиш имконини бермайдиган ҳаракат тушунилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, қонунда биометрик маълумотлар масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Биометрик маълумот сифатида шахснинг айнан ким эканини аниқлаш имконини берадиган анотомик ва физиологик хусусиятларини тавсифловчи шахсга доир маълумотлар кўзда тутилмоқда.

Қонун шу йилнинг 1 октябридан эътиборан кучга киради.

Қонун кучга кириши билан мулкдор, оператор ва учинчи шахс фуқаронинг шахсига доир маълумотларини етарли даражада ҳимоя қилишни бўйнига олган ҳолда ва ушбу маълумотдан нима учун фодаланмоқчи эканлиги ҳақидаги мақсадни ошкор қилиб, фақат ўша мақсад учунгина фойдаланиши мумкин бўлади. Масалан, сизнинг паспорт олиш учун берган маълумотларингизни ер олиш, кадастр қилиш, никоҳдан ўтиш, сайловчилар рўйхатига киритиш, ўқишга юбориш, диплом бериш, гувоҳнома тайёрлаш каби ишларга Сизнинг рухсатингизсиз фойдаланиш мумкин эмас. Агар шу мақсадда фойдаланиш зарурати пайдо бўлса албатта Сизга бу ҳақида маълум қилиниб, розилигингиз олиниши шарт.

Шахсга доир маълумотларни давлат бошқаруви органларига тақдим этиш бепул асосда амалга оширилади.

Қонунга кўра субъект, яъни сиз-у биз ўзимизнинг шахсга доир маълумотларимизни тақдим этишни рад қилган тақдирда, рад қилиш сабабларини кўрсатмаслик ҳуқуқига эгамиз.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур қонун мамлакатимизда шахсга доир маълумотлар билан ишлашда халқаро стандартлар ва қоидаларни жорий қилиш, шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг шахсий ҳаёт дахлсизлиги бўйича конституциявий ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш ва шахс сифатида ҳар қандай таъсирлардан ҳимоя қилишга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир.

 

Расул КУШЕРБАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати

 


Кўришлар сони: 158

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.07.2019
«Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси жамоатчиликка ҳисобот берди

Қайд этилганидек, фракция аъзолари барча йўналишдаги фаолиятида асосий эътиборни амалий ишларга ...

15.07.2019
Вазифалар ижроси ислоҳотларнинг амалда тўлақонли натижаси кафолати

Қўмита 2019 йилнинг олти ойида Қонунчилик палатасига киритилган қирқдан ортиқ қонун лойиҳаларига...

13.07.2019
Қўмита самарали фаолият олиб борди(ми?)

Қўмита ўтган олти ой давомида давлат ва жамият қурилишини бошқариш, фуқаролик жамияти институтларини...

Тадбирлар тақвими