Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Акмал РАҲМОНОВ: Умр заволи, тараққиёт кушандаси

Акмал РАҲМОНОВ: Умр заволи, тараққиёт кушандаси

Бугунги кунда наркобизнес дунё тараққиёти ва барқарорлигига путур етказувчи жиддий муаммога айланган. Унинг ноқонуний тарқалишидан келиб тушаётган фойда терроризм, одам савдоси каби ўта оғир жиноят турларини қўллаб-қувватлаш йўлида сарфланаётгани янада ачинарли ҳол, албатта.

Шу боис, Ўзбекистонда наркотик моддаларнинг ноқонуний  савдосига қарши курашга оид мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий пойдевор яратилиб, уларнинг ижроси доимий эътиборда бўлиб келяпти. Ўзбекистон БМТнинг наркотик моддаларни назоратига оид конвенцияларига қўшилди. Хусусан, Ўзбекистон “Наркотик моддаларни ноқонуний айланишига қарши кескин кураш позициясини эълон қилган” позициясига содиқлиқлиги ҳамда шу кунга қадар халқаро ҳамжамият олдида зиммасига олган барча мажбуриятларни бажариб келмоқда.

Таъкидлаш жоиз, 1999 йил 19 августда қабул қилинган “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Қонун гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлишига оид ижтимоий муносабатларни тартибга солиб келмоқда. Уларнинг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига монелик қилиш, фуқаролар соғлиғини сақлаш ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқий асос вазифасини ўтамоқда.

Мамлакатимизда қисқа давр ичида ушбу соҳада улкан саъй-ҳаракатлар қилиниб, салмоқли ишлар амалга оширилди. Айниқса, Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси вазифаларидан келиб чиқиб тинчлик, фаровонлик ва инсон манфаатларини таъминлаш чоралари кўрилаётир.

Натижалар ҳам шунга мос бўляпти. Амалга оширилган ташкилий-амалий ва оператив-профилактик тадбирлар натижасида 2018 йилда аниқланган наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятлар 2017 йилга нисбатан 12 фоизга камайган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 2018 йилда мусодара қилинган наркотик воситаларнинг миқдори 2017 йилга нисбатан 41 фоизга камайган.

Шунингдек, 2018 йилда тадбирлар давомида таркибида наркотик моддалар бўлган дори-дармонларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ 250 та ҳолат аниқланиб, ноқонуний муомаладан 157 мингдан ортиқ таблетка ва ампулалар мусодара қилинган. Республика ҳудудида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноят содир этган 46 нафар чет эл фуқаролари ушланган, уларнинг 15 нафари Афғонистон Ислом Республикасининг фуқароларидир. Улардан жами 190,6 кг гиёҳвандлик воситалари мусодара этилган. Аммо, Афғонистонда кўкнор етиштирилган майдонлар сатҳининг юқори кўрсаткичларда сақланиб қолаётгани соҳада барқарорликнинг сустлашига олиб келаётган омиллардан биридир.

Айни чоғда жойларда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашни мувофиқлаштириш вазифалари минтақавий комиссияларга юклатилган барча ҳуқуқ-тартибот идоралари таркибида наркотик моддаларга қарши кураш бўйича махсус бўлимлар очилиб, уларнинг моддий-техник базаси ва кадрлар таъминоти мустаҳкамланган бўлишига қарамасдан соҳада ҳали фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд.

Юртимизда аҳолини наркотик моддалар зараридан огоҳлантириш, соғлом ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилиш, ушбу эзгу мақсадларга қаратилган тадбирлар, медиа-кампаниялар, ижтимоий роликлар самарадорлигини янада ошириш бугунги куннинг долзарб талабларидандир.

 

Акмал РАҲМОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 953

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.10.2019
“Метрология тўғрисида”ги қонун одамлар муаммосини ҳал этадими?

Ўзбекистонда миллий метрология тизимини янада такомиллаштириш, соҳага ривожланган давлатлар тажрибасини...

18.10.2019
Симурғ маконига элтадиган қонун лойиҳалари

Ҳазрат Алишер Навоийнинг “Лисон ут-тайр” асарида ибратли бир ҳикоят келтирилган. Қушлар ижтимоий ад...

18.10.2019
Депутатлар Бош вазирга парламент сўровини юборишга қарор қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 18 октябрда ўтказилган мажлисида қатор қонун лойиҳалари...

Тадбирлар тақвими