Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдуллажон ҲАМРОҚУЛОВ: Тадбиркорнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат ҳимоясида

Абдуллажон ҲАМРОҚУЛОВ: Тадбиркорнинг ҳуқуқлари  ва қонуний манфаатлари  давлат ҳимоясида

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 7 июндаги “Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан мамлакатимизда ихтиёрий равишда ўз фаолиятини тугатмоқчи бўлган ёки турли сабабларга кўра ишламаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини тугатишнинг соддалаштирилган механизмлар жорий этилди.

Мазкур ҳужжатда ихтиёрий равишда тугатилаётган, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ҳамда қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиблари белгиланган.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини тугатишга қаратилган Президентнинг 1999 йил 28 июндаги “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаетган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармони ҳамда шу ҳужжат асосида “Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги Қарори қабул қилинган бўлиб, мазкур хужжат билан молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланган. Ушбу ҳужжатда молия-хўжалик фаолиятини олти ой мобайнида амалга оширмаётган корхоналарни, шунингдек қонунчиликда белгиланган муддатда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналарни тугатиш тартибини белгилаб берилган.

Бундан ташқари,Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўгатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 27 апрелдаги Қарори ҳам қабул қилинган бўлиб, ушбу ҳужжат билан тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланган.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Фармон айнан юқорида кўрсатилган фармон ва қарорларга бевосита тааллуқли бўлиб, тадбиркорлик субъекларининг фаолиятини тугатиш жараёнини соддалаштириш кўзда тутилган. Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 июлдаги Қарори билан тасдиқланган Низомда молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ва (ёки) қонунчиликда белгиланган муддатларда ўзларининг устав жамғармаларини шакллантирмаган корхоналар фаолиятини бундан буён давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш, шунингдек корхоналарни тугатиш жараёнини иқтисодий суд қарорлари бўйича амалга ошириш туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари ҳузуридаги махсус комиссиялар зиммасига юклатилган эди. Эндиликда, фармон билан буюрократик тўсиқлар олиб ташланмоқда.

Маълумки, “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни турли хил ташкилий-ҳуқуқий шаклда тадбиркорлик субъектларини ташкил этишни назарда тутиб, қонунда ўз фаолиятини бошлаш учун корхонанинг устав фондини шакллантириши лозимлиги белгилаб берилган. Агар тадбиркорлик субъекти бир йил ичида корхонанинг устав фондини шакллантирмаса юқорида кўрсатилган Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан корхонани тугатиш жараёни бошланар эди. Фармон билан бу жараён ҳам бекор бўлди.

Фармоннинг эътиборли жиҳати шундан иборатки, эндиликда, молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган корхоналар давлат солиқ хизмати органининг тақдимномасига асосан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан уч йил муддатга ҳаракатсиз режимга ўтказилади. Бу эса тадбиркорлик субъектларига қонун ҳужжатлари билан берилган имтиёзларнинг асосийларидан биридир. Чунки, уч йил ичида тадбиркор ҳаракатсиз режимдан ҳаракат режимига ўтиб ўз фаолиятини давом эттириши мумкин. Аммо тадбиркор бу имкониятдан фойдаланмаса, рўйхатдан ўтказувчи орган корхонани Тадбиркорлик субъектларининг Ягона давлат реестридан чиқаришига асос бўлади.

Бу тизим ўзининг йўналиши бўйича гарчан турли хил сабабларга кўра ўз фаолиятларини юритмай келаётган тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини шунчаки тугатиш эмас, балки яна бир бор фаолиятини тиклаш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитларни яратиш ва шу орқали мамлакатимизда тадбиркорлик субъекларини янада ривожлантиришдир.

 

Абдуллажон ҲАМРОҚУЛОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 61

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2019
Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

18.06.2019
Сув объектларини бошқаришда он-лайн ахборот тизими кенг жорий этилади

Жорий йилнинг 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қў...

18.06.2019
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ахборот берди

2019 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

Тадбирлар тақвими