Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шухрат БАФАЕВ: Ўзбекистонда замонавий кадрлар авлодини шакллантириш бўйича яна бир муҳим қадам

Шухрат БАФАЕВ: Ўзбекистонда замонавий кадрлар авлодини  шакллантириш бўйича яна бир муҳим қадам

Юртимизда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш учун зарур шароитлар яратиш борасида босқичма- босқич ва тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Албатта, таълим тизимидаги ислоҳотлар жараёнида нафақат миллий таълим тизимида эришилган ютуқлардан самарали фойдаланиш, балки мазкур йўналишда жаҳонда ўз ўрнини топган нуфузли олий таълим муассасаларининг филиалларини юртимизда очиш орқали юқори малакага эга, жаҳон стандарларига жавоб берадиган замонавий маҳаллий кадрлар авлодини тайёрлашга эришамиз.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 10 дан ортиқ чет эл нуфузли олий таълим муассасаларининг филиаллари самарали фаолият юритиб келмоқда. Давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қлинган “Тошкент шаҳрида “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси  филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори юқорида таъкидлаб ўтилган тизимли ишларнинг мантиқий давоми бўлди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур университет 1880 йилда ташкил этилган бўлиб, 120 йилдан буён ўз фаолиятини юритиб келаётган  Россия Федерациясидаги энг нуфузли, илмий ананаларига бой, интеллектуал салоҳияти кучли олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади.

Ҳозирги кунда университет томонидан машинасозлик, авиация ҳамда космос билан боғлиқ юқори самарали, замонавий илмий технологиялар ишлаб чиқилган бўлиб, биотехнология, микробиология ҳамда  нанотехнология  соҳаларини ривожлантириш борасида илмий изланишлар олиб борилмоқда.

Университет илмий, педагогик ҳамда бошқарув фаолиятни такомиллаштириш борасида янги ривожланиш инновация стратегиясини қабул қилган.  Университет нафақат ишлаб чиқариш корхоналарини кимё-технология соҳаси мутахассислари билан таъминлаш, балки менеджер, иқтисодчи, социолог ҳамда экология саноати бўйича мутахассисларни тайёрлаб келоқда. Университетнинг жаҳондаги юқори даражадаги нуфузи туфайли у европа ягона таълим маконининг Болония жараёнига қўшилиб, кўп пағонали битирувчиларни (бакалвр, магистр) тайёрламоқда.

Буларнинг барчасидан англашиладики, интеллектуал салоҳияти юқори бўлган мазкур университет филиалининг мамлакатимизда ташкил этилиши бежиз эмас албатта.

Бугунги кунда Ўзбекистон иқтисодиёти, умуман ижтимоий соҳаларга ҳам илгари амалиётда умуман мавжуд бўлмаган жумладан, атом энергетикаси, робототехника соҳалари қолверса, кимё-технологиянинг янги йўналишлари кириб келмоқда. Уларни бошқариш ва ривожлантиришда табиийки юқори малакали кадрларга эҳтиёж туғилади. Қолаверса, давлатимиз раҳбари олий таълим тизимида таҳсил олиш учун тенг имконият яратишга қаратилган ишларни янада кучайтиришга эътибор қаратиб келмоқда. Мисол учун ўтган даврларда битирувчиларни олий таълим билан қамраб олиш 9-10 фоиз даражасида бўлиб келган бўлса. Жорий йилда бу рақамни 20 фоизга етказиш вазифаси қўйилган. Ана шу ҳаётий эҳтиёжни қоплашда дунёнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш, юртимизда уларнинг филиалларини очиш муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода, Тошкент шаҳрида Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети филиалининг очилиши бу борадаги амалий саъйи- ҳаракатлар давомийлигини англатади.      

Мазкур қарор билан Россия университети филиалининг ташкил этилиши биринчи навбатда илмий-технологик вазифаларни бажаришга қодир, ҳалқаро таълим стандарларига мувофиқ бўлган юқори малакали муҳандис-техник кадрларни тайёрлашга хизмат қилади.

Бундан ташқари, мазкур олий ўқув-юрти филиалнинг очилиши Ўзбекистонинг жаҳон таълими ва илм-фани ҳамжамиятига интеграция қилиш, малакали мутахассислар ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга имкон яратади. Алалоқибат филиалда таҳсил олаётган талабалар жаҳонда кимё-технология соҳасида мавжуд инновацион ишланмалар билан қуролланадилар ва келажакда уни амалиётга тадбиқ эта оладилар. Бу эса пировард натижада Ўзбекистонда нафақат кимё-технология, балки бошқа истиқболли соҳаларни ривожланишига олиб келади.

Шухрат БАФАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг  Фан, таълим,

маданият ва спорт масалалари қўмитаси

                                                                                         раиси ўринбосари


Кўришлар сони: 654

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.09.2019
Бектемирлик ўқувчилар депутатлар билан учрашди

Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмасини бойитишда уларни демократик жамиятнинг асосий...

14.09.2019
Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгашларининг қўшма мажлиси ўтказилди

Кун тартиби тасдиқлангач, тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига...

13.09.2019
Депутатлар Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини ратификация қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқдилар

2019 йил 13 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар...

Тадбирлар тақвими