Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ойбек ЖУМАЕВ: Ўзбекистон – Европа Иттифоқи: ҳамкорликнинг янги босқичи

Ойбек ЖУМАЕВ: Ўзбекистон – Европа Иттифоқи: ҳамкорликнинг янги босқичи

Халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва фаол ташқи сиёсат юритиш мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланиши, юртимизнинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашига хизмат қилмоқда.

Куни-кеча Европа Кенгаши Президенти Дональд Тускнинг мамлакатимизга амалий ташрифи Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлигини янги босқичга кўтаришда муҳим қадам бўлди. Европа Кенгаши Президентининг мамлакатимизга илк ташрифи Ўзбекистон Республикаси ва Европа Иттифоқи ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганига 25 йил тўладиган жорий йилда амалга оширилиши ҳам ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этди.

Европа Кенгаши Президенти билан бўлган учрашувда давлатимиз раҳбари мамлакатимизнинг Европа Иттифоқи билан конструктив сиёсий мулоқот ҳамда савдо-иқтисодий, инновацион, илмий-техник ва маданий- гуманитар соҳаларда ҳамкорлик алоқалари ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. “Ўзбекистон – Европа Иттифоқи” ҳамкорлик кенгаши ва қўмитасининг мунтазам мажлислари, парламентлараро алоқаларнинг ривожланаётгани, Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Федерика Могерини ва бошқа олий мартабали вакилларнинг мамлакатимизга ташрифлари кейинги йилларда икки томонлама ҳамкорлик муносабатларининг янада фаоллашганини яққол кўрсатиб турибди.

 Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми ва инвестиция лойиҳалари сони ортиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Ўзаро савдо ва инвестицияларни янада кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб қувватламоқда.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш зарур, Ўзбекистоннинг Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан шериклиги қайта йўлга қўйилиб, ҳамкорлик алоқалари янада кенгаймоқда. Мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор тармоқларига Европа инвестиция банки иштирокида дастлабки қўшма лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда.

Олий даражадаги учрашувда асосий эътибор иқтисодиёт, савдо, инновация ва инвестициялар, транспорт, илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янги стратегиясига асосан минтақамизда ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш муҳимлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар Европа ишбилармон доиралари томонидан юртимизга инвестициялар, энг янги технологиялар, илғор тажриба ва юқори стандартларни фаол жалб қилиш учун кенг имкониятлар очаётганлиги муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хулоса қилиб айтганда Европа Кенгаши Президенти Дональд Тускнинг мамлакатимизга амалий ташрифи доирасидаги ўтказилган мулоқотлар Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ўзаро ҳамкорликка асосланган муносабатларни янги босқичга кўтариш, минтақамиз барқарорлиги ва изчил тараққиётини таъминлаш йўлида кенг кўламли шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда иқтисодиётимизни барқарор ривожланишига хизмат қилади.

Ойбек ЖУМАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар

қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 84

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2019
Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

18.06.2019
Сув объектларини бошқаришда он-лайн ахборот тизими кенг жорий этилади

Жорий йилнинг 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қў...

18.06.2019
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ахборот берди

2019 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

Тадбирлар тақвими