Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ўрол ҲАЙИТОВ: Бу – менинг ватаним!

Ўрол ҲАЙИТОВ: Бу – менинг ватаним!

Келажакда буюк давлат бўлиб яшаймиз, деган маънодаги чақириқлар алланечук қизил империянинг “қизил” гапларидек энсамизни қотира бошлаган даврлар бўлгани бор гап. Қачонлардир эмас, мен бугун яхши яшагим келаяпти, деганлар ўшанда ҳақ эди. Лекин бу – эзгу истак, ниятлигича қолаверганди.

Мен бу гапларни қайсидир замон, макон, шахсга баҳо бериш учун эслаётганим йўқ, маддоҳлик қилиш ниятим ҳам йўқ. Лекин ичим тўлиб кетяпти, ғурурим, ўзлигим бошқача жўшқинлик бахш этяпти: Ватандошларим, менинг миллатдошларим, қора кўзларим Қозоғистон чўлларида шаҳид кетди. Шу куниёқ Ўзбекистон раҳбарияти тинчини йўқотди, махсус транспортлар ва одамлар юборилиб, фуқароларимиз ўз оилаларига етказилди.

Қайсидир хориж давлатида ўзбек ўғлони комага тушиб, шифохонага ётқизилди. Уни даволаш учун кўп, жуда кўп маблағ керак экан. Оила эса, бунча маблағга эга эмас, тополмайди ҳам. Куни кеча ҳушхабар тарқалди: Кореядаги хаста йигитимиз учун зарур бўлган 157 минг доллар Ўзбекистондан етказилди. Гап кимдан, қанчалигида эмас, Ватандошлар ёрдам қўлини узатганида, ўзбек ғурури, миллат ўзлиги ўзини намоён қила бошлаганида.

Бугун эса, яна кишини тамомила эсанкиратадиган хабар тарқалди: Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан, Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан 156 нафар Ўзбекистон фуқароси махсус авиарейсда ўз Ватанига қайтарилди. Ижтимоий тармоқлар орқали тарқаган биринчи фотони кўриб, кўзимга ёш қалқиди, ўзим энтикиб, ўпкам тўлиб кетди: муштипар аёл самолёт трапидан тушибоқ, она тупроғимизни ўпа бошлади...

Жуда лаззатли манзара бўлди мен учун, у аёл мендан минг карра кўпроқ ҳузур қилгани аниқ! Бундай Ватанни, шундай тупроқни, унинг ҳар борада ғамхўр Юртбошисини, халқини юракнинг туб-тубидан севмасликнинг сира иложи йўқ! Баланд овоз билан “Бу – менинг Ватаним!” дея ҳайқириб фахрланасан ва улуғ айём кунларида бу кори хайр сабабчиларини дуо қиласан, киши.

Ўрол ҲАЙИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 101

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.06.2019
Коммунал хизматлар сифатини яхшилашга эришиш парламент назоратида

2019 йил 18 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

18.06.2019
Сув объектларини бошқаришда он-лайн ахборот тизими кенг жорий этилади

Жорий йилнинг 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қў...

18.06.2019
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ахборот берди

2019 йил 18 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари ...

Тадбирлар тақвими