Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ўткир ТУРСУНОВ: Адашганлар тўғри йўлга — Ватанга қайтарилди

Ўткир ТУРСУНОВ: Адашганлар тўғри йўлга — Ватанга қайтарилди

Бугунги нозик ва қалтис замонда дунёнинг турли минтақаларида, хусусан Яқин Шарқда, Афғонистонда, Африканинг айрим минтақаларида урушлар давом этмоқда. Манфатлар тўқнашуви, қандай йўллар билан бўлмасин, бошқа давлатга, халққа, миллатга зарар етказиб, ўз манфаатларини илгари суришга уринишлар бўлаётганини бутун дунё кўриб-билиб, ҳис қилиб турибди.

Шундай бир замонда жонажон юртимизда тинчлик-тотувлик таъминлангани шукроналар келтиради киши. Мамлакатимизда тинч-осуда ҳаёт таъминлангани, халқимиз ҳамда шу муқаддас заминимизда аҳил-иноқ яшаётган барча миллат ва элатлар вакилларининг ҳуқуқлари, қонуний манфатларининг ишончли ҳимоя қилинаётгани Ватанимизда узоқни кўзлаб амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳосиласидир, дейишимиз мумкин.

Бу ҳақда гап кетганда, нафақат мамлакатимизда яшовчи фуқаролар, шу билан бирга, хорижда юрган юртдошларимизга нисбатан ҳам ғамхўрлик қилинаётгани, уларнинг тақдирига бефарқ қаралмаётгани алоҳида эътиборга молик эканини таъкидлаш жоиз.

Бугун — 30 май куни Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, асосан аёллар ва болалардан иборат 156 нафар ватандошимиз Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилгани ҳам катта воқелик ўлароқ, ана шундай ғамхўрликнинг яққол намунаси бўлди.

Турли мақсадларда чет элларга чиққан, бироқ уруш бўлаётган ҳудудларда яшаган, муайян сабабларга кўра, мамлакатимизга қайта олмаган фуқароларимизнинг она Ватанга қайтарилгани уларга кўрсатилган чексиз ғамхўрлик билан бирга, Ўзбекистонимиз тарихида улкан воқелик ҳам деб айтиш мумкин.

Ҳукуматимиз томонидан бу инсонларга тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиши айтилмоқда.

Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашиши, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этиши учун зарур шароит яратилади, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Ўйлаймизки, ушбу ватандошларимиз кўрсатиладиган бундай ғамхўрликдан тўғри фойдаланиб, келгусида Ватанимиз равнақига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

Ўткир ТУРСУНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 923

Депутатлар минбари

Янгиликлар

24.01.2020
Гулшана ХУДОЁРОВА: Президентнинг таълим-тарбияга ғамхўрлиги замирида катта ҳикмат бор

Бугунги Мурожаатномада кўтарилган энг устувор ғоя ҳам барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар,...

22.01.2020
Депутатлар Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқдилар

Парламентнинг ҳозирги ривожланиш босқичида давлатимиз раҳбарининг тавсиялари билан амалиётга жорий...

22.01.2020
Фракция Ҳукумат аъзолигига номзодларни маъқуллади(ми?)

Депутатлар кун тартибидаги масала юзасидан ўз муносабатларини билдириб ўтишди. Номзодларнинг ҳаётий...

Тадбирлар тақвими