Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ: Умуминсоний қадриятлар устун бўлган юрт

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ: Умуминсоний қадриятлар устун бўлган юрт

Инсон ҳаёти, қадр-қиммати эъзозланган юртнинг эртаси фаровон, келажаги порлоқ бўлади. Шу боис, мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар ва янгиланишларнинг негизида инсонпарварлик, инсон ҳаёти, унинг эркинлиги, шаъни, кадр-қиммати каби умуминсоний тамойиллар мужассам. Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилган “Меҳр” инсонпарварлик операцияси ҳам фикримизнинг амалдаги ифодаси бўлди.

Таъкидлаш жоиз, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, асосан аёллар ва болалардан иборат 156 нафар ватандошимиз, Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди. Улар бугун – 30 май куни махсус авиарейс билан Тошкент шаҳрига олиб келинди. 

Алдов қурбони бўлиб, ўзга юртда оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган фуқароларимизга давлатимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади. Шунингдек, ватандошларимизга мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчиси бўлиш имконияти ҳам яратилади. Халқимизга хос кечиримлилик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликнинг кўриниши бўлган бу каби хайрли ишлар юртимизда инсон номи ва унинг қадрига бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир.

Зеро, жамиятимизда меҳр-оқибат, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитининг янада мустаҳкамланиши аҳолининг фаровон, тинч-тотув, бахтли ҳаёт кечиришида муҳим омил бўлади.

 

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

 


Кўришлар сони: 321

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.08.2019
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?

Шу ўринда бир маълумот. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало гўшт, сут ва қишлоқ...

21.08.2019
Истиқлол юксалишдир

Айни кунларида мамлакатимизда энг улуғ айёмлардан бири — Мустақиллик байрамининг ўзига хос шукуҳи...

20.08.2019
Истиқлол ёшларини чорлаётган буюк майдон

Йигирма саккиз йил — бир фарзанднинг дунёга келиши, улғайиши, кучга тўлиши ва ўзлигини англаган ...

Тадбирлар тақвими