Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Козим ТОЖИЕВ: “Меҳр” операцияси

Козим ТОЖИЕВ: “Меҳр” операцияси

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфатларини ҳимоя қилиш, уларни ижтимоий ҳимоялаш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбари томонидан муборак Рамазон ойида “Меҳр” инсонпарварлик операциясининг амалга оширилиши натижасида 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди.

Айрим ғаразли ниятдаги кимсаларнинг алдови қурбони бўлган юртдошларимизга давлатимиз томонидан бир қатор қулайликлар яратиб бериладиган бўлди. Шунингдек, уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашиши, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этиши учун ҳам зарур шароит яратилиши режалаштирилди.

Тинчлик, осойишталик қарор топган жойда юксалиш бўлади. Албатта, алдов қурбони бўлган ватандошларимиз яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимиз равнақи учун ўзининг муносиб ҳиссасини қўшади.

 

Козим ТОЖИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1087

Депутатлар минбари

Янгиликлар

28.10.2020
Таълим-тарбия масъулияти ва амалий натижалар

Бугунги кунда мамлакатимиз таълим тизимида қандай ислоҳотлар олиб борилмоқда? Уларнинг амалий натижалари...

28.10.2020
Жиноят ишлари бўйича судларда дастлабки эшитув институти жорий этилади

Таъкидланганидек, қонун лойиҳаси билан судда ишларни кўришда инсон ҳуқуқлари кафолатларини янада куч...

28.10.2020
Қонун лойиҳаси қурилиш сифатининг ошишига хизмат қилади

Қонун лойиҳаси билан Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва ҳудудий инспекциялар бошлиқларига ҳуқ...

Тадбирлар тақвими