Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Акмал УМАРАЛИЕВ: Ўзбошимчалик билан ковланган йўллар учун жазо чоралари борми?

Акмал УМАРАЛИЕВ: Ўзбошимчалик билан ковланган йўллар учун    жазо чоралари борми?

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар қаторида йўл, транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасини жадал ривожлантириш, ушбу соҳадаги бошқарув тизимини такомиллаштириш ҳамда малакали кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг 1 февралида Президентимизнинг “Транспорт соҳасида давлат бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Шу билан бирга, юртимизда транспорт соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республика Транспорт вазирлиги ташкил этилди ва унинг тизимида Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг ҳуқуқий асослари яратилди.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан “Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг Жиззах вилоятидаги ижроси назорат-таҳлил тартибида ўрганилди.

Парламент қуйи палатаси депутатларининг ҳудудларда аҳоли билан бевосита мулоқотлари жараёнида энг кўп кўтарилган масалалардан бири бу ички автомобиль йўллари носозлиги, таъмирталаблиги, жойларда фуқаролар томонидан ички автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уни қайта тикламасдан бузиш масалалари кўтарилган.

Яқинда парламент қуйи палатасида ўтказилган “Ҳукумат соати”да Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раҳбарининг “Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўллари ҳамда шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчалари мавжуд тармоқларининг бугунги ҳолати, уларни яхшилаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида”ги масала юзасидан ахбороти эшитилгани ҳам муаммонинг нақадар долзарблигини кўрсатади.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзолари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси тайёрланди.

Шундан келиб чиқиб, қўмита томонидан қонун лойиҳаси юзасидан депутатлар, Вазирлар Маҳкамаси вакиллари, мутасадди вазирлик ва идоралар масъул ходимлари, мутахассислар ҳамда экспертлар иштирокида муҳокама ташкил қилинди.

Қайд этилганидек, мазкур қонун лойиҳасининг мақсади Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясининг ваколатларини белгилаш, йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш, муҳандислик коммуникацияси тармоқларини қуриш ва таъмирлашда шаҳар кўчалари, бошқа аҳоли пунктларининг йўл қопламасини демонтаж қилиш ҳамда тиклаш бўйича ишларни назорат қилиш функциялари, ишлар сифатини бузганлик ва ишларни тегишли рухсатларсиз бажарганлик учун маъмурий жавобгарлик қўллаш тартибларини белгилашдан иборатдир.

“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунда белгиланган норма талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 147- ва 245-моддаларига тегишли қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, автомобиль йўлларини ўзбошимчалик билан қазиш, уларда сунъий нотекисликлар ва тўсиқлар яратиш, ишлар олиб бориш учун берилган рухсатнома талабларини бажармаслик ҳамда сақлаш қоидаларини бузганлик учун нафақат мансабдор шахсларга, балки фуқароларга ҳам жарима солиш кўзда тутилмоқда.

Қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида дунёнинг бир қатор давлатлари йўл хўжалигини бошқариш тизими тўғрисидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ўрганилди.

Шулардан келиб чиққан ҳолда, келажакда автомобиль йўлларининг сифати ва самарадорлигини янада ошириш, уларни лойиҳалаштиришда илмий ёндашувларни амалиётга изчил жорий этиш пировардида халқаро стандартлар даражасидаги транспорт инфратузилмасини шакллантиришда, соҳага ёндашувни тубдан ўзгартиришда муҳим аҳамият касб этади.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, қонуннинг қабул қилиниши мамлакатимиз иқтисодиёти ривожига, шаҳар ва қишлоқларимиз йўлларининг равон бўлишига, аҳоли ҳаёт даражаси ҳамда сифатининг юксалишига ҳамда халқимизнинг рози бўлиб яшаши учун янада қулай шароит яратилишига хизмат қилади.   

Акмал УМАРАЛИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 1331

Депутатлар минбари

Янгиликлар

16.10.2019
Тилга эътибор парламентдан бошланмоғи лозим

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Девонида турли соҳа мутахассислари билан тажриба алмашиш ва малака...

16.10.2019
Парламентлараро Иттифоқ Ассамблеяси сессиясида “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсати” мавзусида тақдимот ўтказилди

Аввал хабар берганимиздек, парламентимиз аъзоларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Сербия пойтахти...

15.10.2019
Мактабгача таълим тизимига хусусий секторни фаол жалб қилиш қандай натижа беради?

Мутахассисларнинг фикрича, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини...

Тадбирлар тақвими