Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ойбек ЭГАМОВ: Меҳнатга ҳақ тўлаш борасида қай бири кафолат эди?

Ойбек ЭГАМОВ: Меҳнатга ҳақ тўлаш борасида қай бири кафолат эди?

Юртимизда бошқа соҳалар қаторида иқтисодиёт жабҳасида ҳам катта ўзгаришлар қилинмоқда. Аввало, мустақиллик йилларида соҳада маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимидан мутлақо воз кечилиб, бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилгани, пул-кредит сиёсати пухта олиб борилгани макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсишини, инфляцияни прогноз кўрсаткичлари даражасида сақлаб қолишни таъминлади ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар яратилишига хизмат қилди.

Олиб борилаётган ислоҳотлар самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама, жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга ошириш мақсадида қабул қилинган Ҳаракатлар стратегиясида аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш устувор вазифалардан бири сифатида белгилангани бежиз эмас.

Таъкидлаш жоизки, иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва диверсификациялаш, фаол инвестиция сиёсати юритиш ҳисобига етакчи тармоқларни модернизациялаш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш асосида ҳар йили минглаб янги иш ўринлари яратилмоқда. Бу, ўз навбатида, ўта долзарб муаммо ҳисобланган аҳоли, авваламбор, ёшлар бандлигини таъминлаш имконини бермоқда.

Шу билан бирга, жамиятимизда ижтимоий муҳофазани таъминлаш мақсадида иқтисодий-ижтимоий соҳаларда олиб борилган ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида, ягона умумий кўрсаткичдан фойдаланиш барча муҳим ижтимоий-иқтосодий кўрсаткичларни синхрон ва пропорционал ошириш зарурати билан асосланган. Яъни, энг кам ойлик иш ҳақи ошганда нафақа, пенсия, божлар, жарима ва бошқа тўловларнинг мутлоқ миқдори ошарди. Бунда умумий кўрсаткич сифатида “энг кам ойлик иш ҳақи” миқдоридан фойдаланилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 155-моддаси билан “энг кам иш ҳақи” га нисбатан меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида мазмунан бир хил, лекин таркиби ва миқдори бўйича бошқача бўлган  “Меҳнат ҳақининг энг кам миқдори”  тушунчаларининг қўлланиши қонун ҳужжатларидан фойдаланишда сезиларли хатоликларга олиб келган. Яъни, амалда “Иш берувчи” ва “ходим” кўп ҳолларда ушбу тушунчаларнинг қай бири меҳнатга ҳақ тўлаш борасида кафолат экани тузук-қуруқ тушунилмаган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг куни кеча қабул қилинган “Иш ҳақи, пенсия ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонига асосан 2019 йилнинг 1 сентябридан бошлаб таъсир этиш соҳаси ва ўрнатилган миқдоридан келиб чиқиб, фарқланадиган қуйидаги учта кўрсатгич амалиётга татбиқ этилиши кўзда тутилмоқда.

Жумладан:

— меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (577170 сўм) – меҳнат муносабатлари соҳасида ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда;

базавий ҳисоблаш миқдори (202730 сўм)  – солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари, кўрсатилган давлат хизматлари ҳамда тадбиркорлик соҳасида айрим молиявий-иқтисодий кўрсатикичларнинг чекланган миқдорини аниқлашда;

— пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдори (202730 сўм) – пенсия таъминоти соҳасида пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақи ва компенсация тўловлари ҳамда ижтимоий ҳимоя бўйича бошқа тўловларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорини ҳисоблашда фойдаланиладиган механизмлар белгиланди.

Юқорида кўрсатиб ўтилган кўрсатгичларнинг амалиётга татбиқ этилиши молия тизимининг ижтимоий-иқтисодий устувор йўналишлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, базавий тўловлар миқдорларини бир биридан мустақил, дифференциал тартибда ўзгартириш имконини беради. Масалан, солиқлар, давлат божлари ва маъмурий жарималар миқдорини оширмасдан пенсия тўловларини жадал равишда оширишни таъминлаш мумкин бўлади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонида меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини кўриб чиқиш ва алоҳида нафақа ҳамда компенсация турларини белгилашнинг мутлоқ миқдорини, шунингдек, меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш тизимини белгилаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур Фармони меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш билан бирга, меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар тайинлаш ҳамда солиқлар, давлат божлари, жарималар, йиғимлар ва бошқа тўловларни ундириш борасида тушунмовчиликларни бартараф этишга хизмат қилиши билан диққатга моликдир.

Албатта, ушбу ҳужжатда кўрсатилган чора-тадбирларни амалга оширишда “энг кам иш ҳақи” тушунчасидан фойдаланилган қонун ҳужжатларини тўлиқ инвентаризациядан ўтказиб, тегишли ўзгартишлар киритиш талаб этилади. Биз — депутатлар амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу фармондан келиб чиқувчи ўзгартиришларни киритиш билан бир қаторда, парламент назоратининг барча шаклларидан унумли фойдаланган ҳолда, мазкур ҳужжат ижросининг таъминланишига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.

Ойбек ЭГАМОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг депутати


Кўришлар сони: 589

Депутатлар минбари

Янгиликлар

14.06.2019
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ...

14.06.2019
«АҚЛЛИ ШАҲАР»: ХАЛҚИМИЗ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТ

Жорий йил 14 июнда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси...

13.06.2019
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” ДП фракциясига янги раҳбар сайланди

Жорий йилнинг 13 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик...

Тадбирлар тақвими