Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Зафар СУЛТОНОВ: Тадбиркорлар билан мулоқот қилишнинг шаффоф тизими амалда ишлайди

Зафар СУЛТОНОВ: Тадбиркорлар  билан мулоқот қилишнинг шаффоф тизими амалда ишлайди

Кейинги йилларда тадбиркорлик мамлакатимиз иқтисодиётида ҳал қилувчи ўринни эгаллаб, бозорни зарур товар ва хизматлар билан тўлдириш, инсонларнинг даромадлари ва фаровонлиги ошиб боришининг асосий манбаи, аҳоли бандлиги ўсишининг энг муҳим омилига айланиб бормоқда.

Тадбиркорликка оид қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, қонунчиликка киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, хусусан Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилининг ташкил этилгани, шу билан бирга, давлат, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан ўзаро муносабатларда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари устуворлигини, тадбиркорлик субъектларининг фаолиятига асоссиз аралашувлардан ишончли ҳуқуқий кафолатларни таъминлаб берадиган мустаҳкам қонунчилик базаси яратилди.

Шунингдек, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилинди, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишлар бекор қилингани ўз самарасини бермоқда. Маълумотларга кўра, 2019 йилнинг I чораги якунлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишга 16,4 триллион сўм ҳажмда кредитлар ажратилган, иқтисодиётда инвестицияларни ўзлаштириш ҳажмлари 1,3 бараварга, янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони 2,3 бараварга ўсган.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, тадбиркорликнинг кичик ва ўрта бизнесини ривожлантириш уларни мамлакатимиз иқтисодиётидаги ўрнини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этган ҳолда, қулай инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка жалб этишни долзарб вазифа қилиб қўйди. 

Шу маънода, Президентимизнинг яқинда қабул қилиган “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бу борадаги яна бир муҳим янгилик бўлди. Фармон билан аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ ва фаол жалб этишга тўсқинлик қилувчи, биринчи навбатда, давлат органларининг тадбиркорлар билан мулоқот қилишнинг амалий ва шаффоф тизимини жорий этиш белгилаб қўйилди.

Бу эса, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлган бир қанча салбий омилларни бартараф қилиш юзасидан тизимли ишларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бошланганидан далолат беради.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари ташкил этилиши тадбиркорларнинг, шу жумладан, чет эллик инвесторларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш сифати ва тезкорлигини ошириш, улар билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни таъминлаш, уларнинг қонуний талабларини амалий ва самарали рўёбга чиқариш ҳамда муаммоларини ҳал этиш масалаларига нечоғли катта аҳамият қаратилаётганидан далолатдир.                                       

Қабул қилинган чора-тадбирларнинг ҳаётга татбиқ этилиши тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари муҳофазаси кафолатлари кучайишини таъминлаш, бизнесни ташкил этиш ва юритишда ҳар томонлама кўмак кўрсатиш, сифатли давлат хизматларини тақдим этиш, шунингдек, бизнес-муҳитни такомиллаштириш масалалари бўйича тадбиркорлар билан ахборот алмашинувининг самарали усулини жорий этиш имконини беради. Шу билан бирга, мамлакатимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш, чет эл инвестицияларини кенг жалб этиш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорларга чиқиш имкониятини оширишга хизмат қилади.

Албатта, бу жараёнлар депутатлик корпуси олдида ҳам муҳим вазифаларни қўяди. Шундан келиб чиқиб, халқ вакиллари, аввало, мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида олиб борилаётган тарихий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаб, такомиллаштириб бориш баробарида Олий Мажлис томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва давлат раҳбарининг қарорлари ижроси устидан самарали парламент назоратини таъминлаши лозим. Ана шунда биздан давлатимиз ҳам, халқимиз ҳам том маънода рози бўлади.  

Зафар СУЛТОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1642

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими