Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ҳукумат аъзолари депутатлардан нега ёрдам сўради?

Ҳукумат аъзолари депутатлардан  нега  ёрдам сўради?

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасида илк бор Вазирлар Маҳкамасининг 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 2019 йил биринчи чорагида бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботи эшитилди.

Ҳисобот-ку рисоладагидек ўтди, хўш, унда қандай масалалар кўтарилди?

Қонунчилигимизга кириб келган янги институт — Ҳукумат аъзоларининг ҳар чоракда Олий Мажлис палаталари олдидаги ҳисоботида халқ вакиллари мамлакат ижтимоий-иқтисодий, социал-сиёсий ҳаётида амалга оширилаётган ишларни атрофлича ўрганиб, ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф-тафсияларини берди. Шунингдек, депутатлар Давлат дастурида белгиланган, ўтган даврда ишлаб чиқилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг Олий Мажлис қуйи палатасига ўз вақтида киритилиши ҳамда мамлакатни иқтисодий-ижтимоий ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини яратиш билан боғлиқ масалалар ечимига алоҳида аҳамият қаратди. Давлат дастурининг ижроси устидан амалга оширилаётган назоратнинг янада таъсирчанлиги ва самарадорлигини таъминлаш, бунда парламент назоратининг барча шаклларидан унумли фойдаланиш зарурлигини ҳам билдирди.

Таъкидлаш жоиз, депутатлар берган айрим саволларига очиқ, баъзиларига эса, атрофлича жавоблар олди. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Умаралиев таъкидлаганидек, мамлакатимизда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва фаол инвестиция сиёсати юритиш ҳисобига ҳар йили минглаб янги иш ўринлари яратилмоқда. Бу, ўз навбатида, долзарб муаммо ҳисобланган аҳоли, авваламбор, ёшлар бандлигини таъминлаш имконини бермоқда.

Шу ўринда, Давлат дастурининг 137-бандида ўз бизнесини ташкил этиш ва тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган ишсиз фуқароларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиши давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия тақдим этиш тизимини яратиш белгиланган эди. Ижро муддати жорий йилнинг 1 мартигача этиб белгиланган ушбу мақсадга 6,3 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Аммо, ҳисоботда мазкур вазифа ижроси юзасидан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш хоҳишини билдираётган ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни ишга қабул қилган иш берувчиларга субсидиялар ажратилгани ҳақида маълумотлар келтирилмаган. Ҳаттоки, жойларда бундай субсидиялар ажратилиши кўзда тутилгани ҳақида кўпчилик хабардор эмас. Ушбу масала бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қандай изоҳ беради?

Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов ушбу саволга жавоб қайтарар экан, мазкур масалада давлатимиз раҳбарининг қарори қабул қилингани, унга мувофиқ, мазкур ишларга 17 миллиард сўм маблағ ажратилиши белгиланганини айтди.

— Шундан, 12,6 млрд. сўми субсидиялар, 5,1 млрд. сўми давлат грандларидир, — дейди А.Абдуҳакимов. — Алоҳида таъкидлаш керакки, юқорида кўтарилган масалани тегишли халқаро молиявий институтлари билан ҳам чуқур таҳлил қилганмизда, улар лойиҳанинг аҳоли манфаатига хизмат қилишини инобатга олиб, ушбу лойиҳага қўшилиш таклифини билдирди. Биз лойиҳаларни ҳамкор ташкилотлар билан қайта кўриб чиқиб, атрофлича муҳокама қилдик. Айни вақтда Адлия вазирлиги тастиғидан ўтмоқда. Яқин кунларда мазкур дастурнинг ижросини бошлаб юборамиз. Мазкур ишларда депутатлардан ҳам ёрдам сўраймиз. Сабаби, мазкур маблағлар халқ вакиллари иштирокида тақсимланса, ўйланган натижани, кўзланган самарани беради.

Хулоса қилиб айтганда, Ҳукумат аъзоларининг халқ вакиллари олдида берган ҳисоботида билдирилган таклифлар, эътирозлар Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг самарали ижросини, натижадорлигини таъминлашда муҳим омил бўлади.

 

Зафар ХАНИЯЗОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1652

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими