Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Зулайҳо АКРОМОВА: Салоҳияти юқори, имконияти кенг

Зулайҳо АКРОМОВА: Салоҳияти юқори, имконияти кенг

Масъулият ва дахлдорлик. Бу икки омил мамлакатимиз тараққиётини таъминлашнинг асосий мезонига айланиб бормоқда. Зеро, масъулиятни ҳис этмаслик ёки дахлдорликни бирозга йўқотиш бугунги ислоҳотлар жараёни тўкислигига путур етказиши, алалоқибат жадаллик билан кетаётган янгиланишларнинг сусайишига олиб келиши мумкин.  

Давлатимиз раҳбарининг Андижон вилоятига ташрифи, шубҳасиз, роппа-роса бир йил аввал кўтарилган масалалар ечими, берилган вазифалар ижроси ҳамда ташаббуслар мевасини яққол юзага чиқарди. Айни дамда, бир йил аввалги вазифаларни бирин-кетин санашдан кўра, унинг натижаларини бевосита Андижон вилоятининг қўлга киритган кўрсаткичларидан изласак, адолатдан бўлади. Бинобарин, бу борада вилоят аҳли юзини ерга қаратадиган жиҳатлар кузатилмаслигини рақамларнинг ўзи ҳам яққол кўрсатиб турибди.

2019 йил январь-март ойларида Андижон вилоятида ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1670,8 минг сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 85,3 фоизга ўсиши таъминланди.

Аҳоли даромадлари ўсиши унинг турмуш фаровонлиги юксалиши кафолати эканига ортиқча изоҳ, исбот шарт эмас. Аммо бу қадар йирик ўсиш, худди шу кўламдаги лойиҳаларни ҳеч иккиланмасдан, яхши ният ва дадиллик билан амалга ошириш маҳсули эканини давлат раҳбарининг ҳар иккала ташрифи оралиғидаги яна қатор жиҳатларда кўриш, илғаш мушкул эмас.

Хусусан, таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2019 йилнинг январь-март ойларида вилоят бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 4799,7 млрд. сўмни ташкил этди. Агар буни 2018 йилнинг мос даврига солиштирсак, 7,7 фоизга ўсганига гувоҳ бўламиз. Шу тариқа 2019 йил январь-март ойларида аҳоли жон бошига ЯҲМ 1 562,4 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 5,7 фоизга ошган. Ўз навбатида, мамлакат бўйича ЯИМни шакллантиришда Андижон вилоятининг қўшган ҳиссаси 5,3 фоизга тенг бўлгани ҳам диққатга молик.

Албатта, қўлга киритилган натижа нақд, уни биров тортиб олмайди. Шунингдек, Президентимиз томонидан бир йил аввал берилган топшириқлар ижроси вилоят қиёфасини бирмунча янгилаб, инсонлар ҳаётига ижобий таъсир этган, деган тугал хулосага асослар кам эмас. Аммо Юртбошимизнинг бу сафарги ташрифи яна бир қатор жиҳатлари билан ёдда қоларли бўлди. Айниқса, ташрифнинг Хонобод шаҳридан бошланганида улкан рамзий маъно бордек. Зеро, атиги бир йил аввал шаҳар аҳолиси, юрт раҳбарининг вилоятга ташрифини ҳаяжон билан кутган ва ҳавас билан кузатган бўлса, бугун унинг ширин мевасидан баҳраманд бўлди. Президентимиз 2017 йил 2 июнда бу ерга ташриф буюриб, ижтимоий-иқтисодий шароит билан яқиндан танишган, вазиятни тубдан яхшилаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берган эди.

Бир сўз билан айтганда, давлат раҳбарининг Андижон вилоятига ташрифи ўтган йилда бошланган улкан ўзгариш ва янгиланишларга бугунги кун нафасини берди. Ташриф давомида тақдим этилган лойиҳалар, берилган вазифалар, муҳокама қилинган масалалар таҳлили шундай хулоса қилиш мумкинлигидан далолат бермоқда. Демак, аҳолиси энг зич жойлашган, аммо салоҳияти юқори бўлган вилоятда яқин келажакда амалга ошириладиган улкан ишларнинг аниқ йўналишлари белгиланди. Уларнинг ижобий натижасига оптимистик руҳда қарашга асослар кам эмас. Энг асосийси, бу саъй-ҳаракатлар, ҳар бир ташриф андижонлик юртдошимиз ҳаётининг янада яхшиланишида ўз аксини топмоқда.

...Ушбу ташрифни оддий фуқаро сифатида кузатиб, “Жўшқин Гужарат – 2019” IX халқаро инвестиция саммити  доирасида Президентимиз томонидан билдирилган “Гужаратнинг улкан иқтисодий салоҳияти ва Андижон вилояти билан шериклик алоқаларидан келиб чиқиб, шоҳ Бобур туғилган ва улуғ Акбаршоҳ аждодларининг ватани бўлмиш Андижонда Ўзбекистон-Ҳиндистон минтақалари бизнес-форумини шу йили ўтказишни таклиф қиламиз”, деган фикрлари ёдимга тушди. Андижондаги кенг кўламли ўзгаришлар эса, бундай юқори даражадаги лойиҳаларга қўрқмасдан қўл уришга имкон беради.

Зулайҳо АКРОМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 168

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.06.2019
Шифо – ўринлари қачон тартибга келади?

Тадбирда ушбу масалалар мисолар орқали таҳлил қилинди. Хусусан, Наманган шаҳридаги биргина 300 та...

17.06.2019
Ўзбекистон — Германия: парламентлараро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

2019 йил 17 июнь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ...

14.06.2019
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ...

Тадбирлар тақвими