Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ислом ЗОКИРОВ: Тадбиркорларнинг йўлида ғов бўлаётган турли бюрократик тўсиқлар бартараф қилинади

Ислом ЗОКИРОВ: Тадбиркорларнинг йўлида ғов бўлаётган турли бюрократик тўсиқлар бартараф қилинади

Мамлакатимизда сўнгги йилларда тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ҳамда хорижий инвесторлар учун кенг шарт-шароитлар яратилмоқда.

Куни кеча давлатимиз раҳбарининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам соҳадаги ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, тадбиркорларнинг йўлида ғов бўлаётган турли бюрократик тўсиқлар, молиявий, сиёсий, ҳуқуқий ва бошқа масалаларга Ҳукуматнинг асосий диққат-эътибори қаратилади. Хусусан, Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш котибияти фаолияти йўлга қўйилади.

Ушбу қабулхоналар тадбиркорлар ва инвесторлар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш, уларнинг қонуний манфаатлари таъминланиши, уларнинг йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, тизимли муаммолар бўйича мониторинг юргизиш ва соҳадаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш йўналишларида фаолият юритади. Бу, албатта, юртимизда тадбикорликнинг янада ривожланиши ҳамда инвестиция жозибадорлигини таъминлашда муҳим омил бўлади.

Қарорнинг энг муҳим жиҳати шундан иборатки, Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида тадбиркорларни, шу жумладан, чет эллик инвесторларни қабул қилиш ҳокимликлар, Савдо-саноат палатасининг тадбиркорликка кўмаклашиш марказлари, инвестициялар ва савдо, адлия, солиқ инспекцияси, қурилиш, давлат кадастри органлари, банк ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий органлари вакиллари иштирокида тасдиқланган жадвал бўйича ҳар куни амалга оширилади.

Мурожаатда кўрсатилган қонуний талаблар ва таклифларни туман ва шаҳар даражасида қаноатлантириш имконияти бўлмаса, улар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Қабулхоналарга юборилади. Республика даражасида ҳал этилиши керак бўлган мурожаатлар кейинчалик бизнес-омбудсман, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг раҳбарлари ва бошқа ваколатли органлар иштирокида кўриб чиқиш учун Котибиятга юборилади.

Эътиборли жиҳати, Бош вазир мурожаатлари ваколатли органлар томонидан ҳал этилмаган тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, чет эллик инвесторларни доимий асосда шахсан ўзи қабул қилади. Унинг қарори талаб этиладиган мурожаатлар Котибият томонидан киритилади.

Қабулхоналарда тадбиркорларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, назорат қилувчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмалар, шунингдек, бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилади. Қарори ёки ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилинаётган ташкилотларнинг мансабдор шахсларига мурожаатларни кўриб чиқиш учун асоссиз топшириш тақиқланади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу қарор билан ҳисобот тизими жорий этилган. Яъни, туманлар ва шаҳарлардаги Қабулхоналар ҳар ойнинг 5-санасигача вилоят даражасидаги Қабулхоналарга ҳисобот ва ахборотни киритади, улар 7-санагача Котибиятга йиғма-таҳлилий ахборотни тақдим этади. Котибият Бош вазирга мурожаатларнинг кўрилиши жараёни ҳақида ҳар ҳафтада ахборот киритади. Ҳар чоракда унинг раислигида йиғилишлар ўтказилади. Натижалар бўйича Бош вазирнинг ўзи ҳар чоракда Президентни хабардор қилади.

Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари тегишли давлат хизматлари марказлари биноларида жойлаштирилади. Бироқ кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида «business.gov.uz» ягона интерактив портали ҳам ишга туширилади. Портал орқали масофадан туриб мурожаат қилиш ва унинг кўриб чиқилиши жараёнини онлайн режимда кузатиб бориш имконияти ҳам яратилади.

Хулоса қилиб айтганда, мазкур ҳужжатнинг ҳаётимизга кенг жорий этилиши юртимизда тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигини кафолатлаши, инвестициялар ўсишини таъминлаши, пировардида, халқимизнинг ижтимоий ривожланишини янада оширишида муҳим омил бўлади.  

 

Ислом ЗОКИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 2366

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.08.2019
Миллий ахборот маконини ривожлантиришда журналистика соҳасининг устувор вазифалари муҳокама этилди

Қайд этилганидек, миллий ахборот соҳасининг либераллаштирилиши аҳолининг медиа саводхонлигини оширишга,...

21.08.2019
Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги ислоҳотлар халқимизга нима беряпти?

Шу ўринда бир маълумот. Юртимиз аҳолисининг асосий озиқ-овқат товарлари, аввало гўшт, сут ва қишлоқ...

21.08.2019
Истиқлол юксалишдир

Айни кунларида мамлакатимизда энг улуғ айёмлардан бири — Мустақиллик байрамининг ўзига хос шукуҳи...

Тадбирлар тақвими