Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ўрол ҲАИТОВ: Қадимий санъатимиз янада ривожланади

Ўрол ҲАИТОВ: Қадимий санъатимиз янада ривожланади

Бахшичилик санъати – халқимизнинг қадим замонлардан бошлаб то ҳозирги кунгача бўлган турмуш тарзини куйга солиб, унинг шонли ўтмиши, орзу-умидлари, дарду-ҳасратлари ўзига хос усулда ижро этилиши билан қадрли бўлган санъат тури десак муболаға бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бахшичилик санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазкур санъатнинг муайян даврларда йўқотилган нуфузини тиклаш ва янада оширишга хизмат қилади.

Ўтган даврда бу борада эътиборга молик ишлар амалга оширилганлигини таъкидлаб ўтиш жоиз. Хусусан, Алпомиш достонининг минг йиллиги кенг нишонланиб, бадиий обида шарафига Термиз шаҳрида ҳамда атоқли бахшиларимиз хотирасини абадийлаштириш мақсадида Самарқанд шаҳрида ёдгорлик мажмуалари бунёд этилганлигининг ўзи бахшичилик санъатига, унинг ижодкорларига бўлган эҳтиром рамзидир. «Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвонининг таъсис этилиши эса юксак эътибор намунасидир. Халқаро бахшичилик санъати фестивалини мунтазам ўтказиб борилишининг йўлга қўйилиши халқлар ўртасида маданий ҳамкорликни ривожлантириш билан бирга ноёб санъат турини дунё миқёсида кенг тарғиб қилиш имкониятларини яратади.

Шу билан бирга, глобаллашув жараёнларида миллий ўзлигимизни сақлаб қолишга қаратилган саъй-ҳаракатларимизни кучайтириш давр тақозоси бўлиб қолмоқда. Таъкидлаш лозимки, кўп асрлик маданиятимизга соя солишга хизмат қиладиган «оммавий маданият», тижорат мақсадларини кўзлаб ноёб дурдоналаримизни сохталаштиришга зўр бераётган шоу-бизнес тилимизни унутиш, маданиятимиздан мосуво қилишда гуё беозор, ёқимли, лекин таҳдидли тарзда бўй кўрсатмоқда.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси қарор айни пайтида қабул қилинганлигини, ўзининг дастурий вазифаларини ҳаётга татбиқ этишда дастуриламал бўлишини эътироф этади. Тарихимизни унутмаслик, тилимизни асраб-авайлаш, кўп асрлик маданиятимизни ривожлантириш орқали биз ўзлигимизни сақлаб қолишимиз мумкин. Халқимизни, биринчи навбатда, ёшларимизни аждодлар руҳида тарбиялашда, Ватанга садоқат, юртга меҳр руҳида вояга етказишда маданий меросимизнинг ўрни беқиёс ҳисобланади.

Шу маънода, Термиз шаҳрида «Республика Бахшичилик санъати маркази» ва унинг ҳузурида «Бахшичилик санъатини ривожлантириш жамғармаси» ташкил этилиши муҳим аҳамият касб этади.

Қарорда ташкил этилган марказ ва жамғарманинг асосий вазифалари белгилаб берилиши соҳани тизимли ривожлантиришнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Унга кўра, марказ қадимий санъатимизнинг илмий-назарий ва амалий асосларини чуқур ўрганиш ва мустаҳкамлаш, «Устоз-шогирд» анъаналарини давом эттириш, соҳа вакилларининг ижодий ва илмий фаолиятини қўллаб-қувватлаш, сара асарлари намуналарини тўплаш, тарғиб этиш, оммавий байрамлар ва маданий тадбирларда кенг иштирок этиш билан уларни танитиш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш билан бир қаторда бахшичилик санъатини ёш авлодга ўргатиш  масаласига алоҳида эътибор қаратилганлиги билан муҳимдир.

Ёшларимизнинг бахшичилик санъатига бўлган қизиқишларини эътиборга олиб, мазкур санъатнинг бугунги авлодини тарбиялаш мақсадида Термиз шаҳридаги бахшичилик мактаби бахшичилик санъатига ихтисослаштирилган Республика мактаб-интернатига айлантирилади.

Ноёб санъатимизнинг созлари — дўмбира, сибизға, чақовуз, қўшнай, ғажирнай, бўламон, қўбиз каби чолғу асбоблари ишлаб чиқариш мақсадида устахоналар ташкил этиш, керакли асбоб-ускуна ва материаллар билан таъминлаш чораларини кўрилиши нафақат таълим масканларида, балки бахшичилик ривожланган ҳудудларимиздаги ҳар бир хонадонда уларнинг бўлишига шароитлар яратади.

Мухтасар қалиб айтганда, мазкур қарор бахшичилик санъатининг илмий асослари, ноталари яратилиши, янги асарлар пайдо бўлиши, янгидан-янги ижодкорлар етишиб чиқиши баробарида умрбоқийлигини таъминлайди. Умрбоқийлик эса анъана ва урф-одатларимиз руҳида яшашимизнинг асосидир.

Ўрол ҲАИТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

 «Миллий тикланиш» ДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 204

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.06.2019
Шифо – ўринлари қачон тартибга келади?

Тадбирда ушбу масалалар мисолар орқали таҳлил қилинди. Хусусан, Наманган шаҳридаги биргина 300 та...

17.06.2019
Ўзбекистон — Германия: парламентлараро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

2019 йил 17 июнь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ...

14.06.2019
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ...

Тадбирлар тақвими