Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Хайрулло ҒАФФОРОВ: Атроф-муҳит муҳофазаси йўлидаги муҳим қадам

Хайрулло ҒАФФОРОВ: Атроф-муҳит муҳофазаси йўлидаги муҳим қадам

Инсон ҳаёти ва соғлиғи учун энг муҳим омиллардан бири бўлган атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш бугунги куннинг устувор экологик вазифаларидан биридир.

Куни кеча матбуотда чоп этилган «Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенцияси (Стокгольм, 2001 йил 22 май)ни ратификация қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам ана шу мақсадларда хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Таъкидлаш жоиз, Стокгольм конвенцияси қишлоқ хўжалиги, кимё саноатида фойдаланиладиган ҳамда инсон соғлиғига, ер, сув ресурсларининг ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи 26 та энг хавфли кимёвий бирикмаларни ишлаб чиқариш ва фойдаланишни тақиқлайди ёки сезиларли даражада чегаралайди. Конвенцияга қўшилиш кимё саноати ҳамда қишлоқ хўжалигининг ривожланишига салбий таъсир кўрсатмайди. Чунки, унинг таъсири юртимизда ҳозирги кунда ишлаб чиқарилмаётган ва фойдаланилмайдиган моддаларга нисбатан қўлланилади.

Шунингдек, «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ юритиладиган, республикамиз қишлоқ хўжалигида қўллаш учун рухсат этилган кимёвий ва биологик моддалар рўйхатида юқорида кўрсатиб ўтилган кимёвий бирикмалар йўқ.

Мазкур ҳужжатнинг ҳаётимизга кенг татбиқ этилиши махсус заҳарли кимёвий моддалар кўмиладиган жойларда (заҳарли моддалар қабристонларида) сақланаётган хавфли кимёвий моддаларни экологик жиҳатдан хавфсиз йўқ қилиш бўйича молиявий ресурслар ва технологиялардан фойдаланиш ҳамда инсон хавфсизлиги ва атроф-муҳитга яширин (латент) таҳдиднинг олдини олади. Европа Иттифоқининг Бош имтиёзлар тизими доирасида Европа Иттифоқи бозорларига мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарларни етказиб беришда қўшимча имтиёзли тарифларни олишни тезлаштириш имконини беради.

Мухтасар қилиб айтганда, Стокгольм Конвенциясининг ратификация қилиниши инсон соғлиғига, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи кимёвий моддаларни экологик жиҳатдан хавфсиз йўқ қилиш имконини бериш билан бирга, инсонларнинг саломатлиги яхшиланишига хизмат қилади.

 

Хайрулло ҒАФФОРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 123

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2019
Молиявий режалаштиришдаги бюрократизм Давлат дастурини бажаришда тўсиқ бўлмоқда

– Давлат дастурининг амалиётга татбиқ этилишидаги молиявий муаммоларнинг ечимида бюрократизмнинг мавжудлигини...

23.05.2019
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

2019 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари 23 065,9 млрд. сўмни ташкил қилди ва ўтган ...

23.05.2019
Бюджет маблағлари сарфида хато ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларига барҳам берилмоғи лозим

Депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган 9 408,4 млрд. сўм мабла...

Тадбирлар тақвими