Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Пойтахтда “Ғалаба боғи” барпо этилади

Дилфуза ЖАЛИЛОВА: Пойтахтда “Ғалаба боғи” барпо этилади

Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 74 йиллигига бағишланган байрам тадбири юқори савияда ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Ушбу хотирлаш тадбири жараёнида барча Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари эъзозланди ҳамда ўтганларнинг хотирасига ҳурмат бажо келтирилди. Икки авлод учрашувларида урушнинг заҳмати, бугунги дориломон кунларнинг қадри ҳақида кўп ва хўп гапирилди.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ҳар бирига Президентимиз табрикномаси, 7 миллион 500 минг сўм миқдорида бирйўла тўланадиган пул мукофоти ва байрам совғалари тантанали равишда топширилди. Уларнинг ҳар бирини тиббий ва ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида тегишли ходимлар бириктирилиб, доимий патронаж хизмати кўрсатилмоқда. Санаторияларга бепул йўлланмалар ажратилмоқда. Уруш қатнашчилари ва фронт орти фахрийлари билан бирга, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига ҳам моддий-маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида келгуси йил Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрининг энг кўркам масканларидан бирида ушбу шонли санага бағишлаб улкан “Ғалаба боғи”ни барпо этилишини таъкидлади. Шунинг учун буюк Ғалабага ҳисса қўшган ватандошларимиз ҳаёти, жасорат ва матонатини янада чуқурроқ ўрганиш, бу ҳақда янги илмий тадқиқотлар, бадиий асарлар, кинофильм ва спектакллар яратиш кераклигини айтиб ўтди.

Бу борада Президентимиз барчамизни тарихни ўрганишда янада уйғоқ, янада фаол бўлишга чақирдилар. Тарихга сергак қараган одамгина доимо ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаши, бугунги вазиятга ҳам, келгуси жараёнларга ҳам холис-ҳаққоний баҳо бера олиши, бу эса, ҳозирги мураккаб ва шиддатли замонда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, юксак тараққиётга эришишнинг энг муҳим шарти эканини билдирдилар.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси сайловолди Платформасида белгиланганидек, миллий ўзликни англаш тарихни ўрганишдан бошланади. Инсон тарихни билмасдан туриб, ўзлигини топиши амри маҳолдир. Ўзининг миллий давлатчилик, миллий маданият ва маънавият тараққиётининг тарихий тажрибасини ўзлаштирмаган халқ миллий тикланишга қодир эмас. Миллий ўзликни англаш ва миллий тикланиш орқали биз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва бошқа соҳаларда олдимизда турган вазифаларни муваффақиятли ҳал эта оламиз.

Шундан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси давлатимиз раҳбарининг мазкур фикрларини тўла қўллаб-қувватлайди ҳамда таълим-тарбия масканларида “Маҳалламиз қаҳрамонлари”, “Ватан ҳимоячилари” номли тасвирий кўргазмалар ташкил этишда фаол иштирок этади.

 

Дилфуза ЖАЛИЛОВА,

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» ДП
фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 2365

Депутатлар минбари

Янгиликлар

11.12.2019
Ўзбекистон — Япония: алоқаларни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Ушбу тадбирни ўтказишдан мақсад Ўзбекистон — Япония ўртасидаги парламентлараро ва маданий-гуманитар...

09.12.2019
ДЕПУТАТЛАР УЗОҚ МУҲОКАМАЛАРДАН СЎНГ ЯНГИ ТАҲРИРДАГИ СОЛИҚ КОДЕКСИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИЛАР

Мажлисида депутатлар эътиборига иккинчи ўқишда ҳавола этилиб, муҳокама марказида бўлган долзарб ...

09.12.2019
Махсус иқтисодий зона иштирокчиларига ҚҚСдан енгилликлар белгиланмоқда

2019 йил 9 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар “Махсус...

Тадбирлар тақвими