Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Баҳром ОБИДЖОНОВ: Эътибор ва ғамхўрликнинг юксак намунаси

Баҳром ОБИДЖОНОВ: Эътибор ва ғамхўрликнинг юксак намунаси

Яхши инсонлар, айниқса, эл-юрт тинчлиги йўлида қурбон бўлган қаҳрамонлар хотирланар экан, демак, уларнинг ўзи ҳам барҳаётдир. Она Ватан тинчлиги, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш йўлида азиз жонини қурбон қилган мард ўғлонларнинг хотираси ёд этиш, шу йўлда самарали меҳнат қилиб, нафақага чиққан фахрийларни эъзозлаш муқаддас бурч саналади.

Истиқлол йилларида Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, фронт ортида оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли синовларда ўзлигини йўқотмаган, имони бутун аждодларимизга меҳр-оқибат кўрсатиш том маънода миллий анъанага айланди.

Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апредаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этади.

Иккинчи жаҳон урушида қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ўзбекистонликларнинг ярим миллиондан зиёди ҳалок бўлганини халқимиз ҳеч қачон ёдидан чиқармайди. Ўша йилларда олижаноб ва меҳр-мурувватли аждодларимиз уруш кетаётган ҳудудлардан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилиб, охирги бир бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўрган. Бу эса, чинакам жасорат ва одамийлик намунасидир.

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига давлатимиз томонидан мукофотлар топшириш, моддий ва маънавий рағбатлантириш яхши анъанага айланди. Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга, хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий-маънавий ёрдам кўрсатилмоқда.

9 май – Хотира ва қадрлаш куни Иккинчи жаҳон урушининг аянчли оқибатларини унутмасликка, тинч-осуда ҳаётнинг қадрига етишга, Ватанга садоқат ҳисси билан яшашга, шунингдек, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишга, тарихий хотирага садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилиб келмоқда.

Президентимиз фармони билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига етти ярим миллион сўм миқдорида бирйўла пул мукофоти белгиланиши ана шундай юксак эътибор ва ғамхўрликнинг намунаси бўлди.

Айни кунда Иккинчи жаҳон урушининг тирик афсонаси бўлган ва йил сайин сафи камайиб бораётган нуроний отахонларимиз Президентимизнинг бу ғамхўрилигидан бениҳоят хурсанд бўлишмоқда.

Халқимиз ўз қаҳрамонларини асло унутмайди. Уларнинг порлоқ хотираси бизнинг қалбимизда абадий сақланади. Тирикларни қадрлаш, уларга меҳр ва эътибор кўрсатиш эса, чин инсоний фазилатдир.

Баҳром ОБИДЖОНОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 973

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими