Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ: Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллашади

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ: Ҳисоб палатасининг фаолияти янада такомиллашади

Мамлакатимиз иқтисодиётида олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар, амалга оширилаётган ўзгаришлар ва янгиланишларнинг таҳлили қисқа давр мобайнида соҳада мавжуд камчиликлар, иш услублари танқидий қайта кўриб чиқилиб, янгиланаётгани, бу йўналишда асосий эътибор амалий самарадорлик ва натижадорликка эришишга йўналтирилаётганини кўрсатмоқда. Ислоҳотларга назар ташлар эканмиз, улар миллий иқтисодиётга ҳақиқий бозор механизмларини жорий этишга, тарихий янгиланишларга қўл урилаётганига ва амалиётда ўзининг ижобий самарасини бераётганига гувоҳ бўламиз.

Бунда иқтисодий ислоҳотларни тубдан такомиллаштириш борасида янги қонунлар ҳамда давлатимиз раҳбарининг қатор фармон ва қарорлари қабул қилиниб, амалиётга жорий этилаётгани муҳим ўрин тутмоқда. Уларда асосий эътибор иқтисодиётга хизмат қилувчи тизимлар фаолиятини такомиллаштиришга, мамлакат ва ҳудудлар салоҳиятидан унумли фойдаланишга, мавжуд муаммолар ҳамда камчиликларни бартараф этишга, иқтисодиётни бошқаришда давлат ролини камайтириш, унинг органлари ишини тубдан яхшилашга қаратилаётганини таъкидлаш жоиз.

Шу билан бирга, ислоҳотларнинг янги босқичи аввалида давлат молиявий маблағлари ва активларидан оқилона фойдаланиш, бюджет даромадларини асосли шакллантириш, харажатларини мақсадли ишлатиш, қўшимча манбалар, имкониятларни излаб топиш ҳамда мавжуд резервларни ишга солишда оқсоқликларга йўл қўйилгани, шунингдек, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш борасида назоратнинг замон талабларидан орқада қолгани ҳам бор гап.

Шуларни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизнинг олий ташқи аудит ва молиявий назорат органи – Ҳисоб палатасининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида Президентимизнинг 2 та фармон ва 1 та қарори қабул қилинди. Ушбу ҳужжатларда “Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш кўзда тутилган эди.

Бугунга келиб, ушбу қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилди. Депутатлар томонидан лойиҳанинг концепцияси атрофлича ўрганиб чиқилди ҳамда депутатлик бирлашмаларида дастлабки тарзда, масъул қўмита ишчи гуруҳида муҳокамалардан ўтказилди ва жорий йилнинг 2 май куни биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳаси Ҳисоб палатасининг фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга, жумладан, унинг ислоҳотларнинг янги босқичида, бугунги туб ўзгаришлар шароитида самарали фаолият юритишини ва тизимли такомиллашувини таъминлашга, ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган.

Ҳозирда парламент қуйи палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг ишчи гуруҳида мазкур қонун лойиҳасига масъул органлар вакиллари, мутахассислар ва экспертлар иштирокида лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш бўйича фаол иш олиб борилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 7 май куни ишчи гуруҳи йиғилишида ўтказилган қизғин муҳокамаларда сиёсий партиялар фракциялари, Экоҳаракат депутатлик гуруҳи, қўмиталар ҳамда алоҳида депутатлар томонидан қонун лойиҳасининг қоида ва нормаларини такомиллаштириш юзасидан тақдим этилган таклифлари, фикр-мулоҳазалари ҳамда қўйилган саволлари атрофлича кўриб чиқилиб, инобатга олинди. Хусусан, лойиҳада Ҳисоб палатасининг ҳуқуқий мақоми, вазифалари, принциплари ҳамда мансаабдор шахсларининг ваколатларига тегишли аниқлаштиришлар киритилди. Ахборот ва маълумотлар алмашинуви соҳасида Ҳисоб палатасининг давлат органлари, бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатлари, унинг қонуний талабларини бажаришнинг мажбурийлиги ҳақидаги нормалари такомиллаштирилди. Шунингдек, Ҳисоб палатаси фаолиятининг ташкил қилиниши билан боғлиқ қоидалари пишитилди.

Шу билан бирга, қонун лойиҳасида норматив-ҳуқуқий атамаларнинг ягона шаклда, тўғри қўлланилишини, нормаларнинг содда-равон акс эттирилишини, адабий тил қоидалари талабларига ҳамда юридик техника ва бошқа махсус қоидаларга аниқ риоя этилишини таъминлаш борасида тегишли аниқлаштиришлар киритилди.

Ҳозирги кунларда қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ишлар қизғин давом эттирилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ҳисоб палатаси фаолиятини янада такомиллаштиришга, бюджет тизими бюджетларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлашга ҳамда давлат активларини бошқаришнинг оқилона ташкил этилишига хизмат қилади.

 

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 590

Депутатлар минбари

Янгиликлар

17.06.2019
Шифо – ўринлари қачон тартибга келади?

Тадбирда ушбу масалалар мисолар орқали таҳлил қилинди. Хусусан, Наманган шаҳридаги биргина 300 та...

17.06.2019
Ўзбекистон — Германия: парламентлараро муносабатлар мустаҳкамланмоқда

2019 йил 17 июнь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик ...

14.06.2019
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси зиммасидаги вазифаларни қай даражада уддаламоқда?

Жорий йилнинг 14 июнь куни Ўзбекистон Републикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон ...

Тадбирлар тақвими