Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мухаррам ДАДАХЎЖАЕВА: Тиббиёт ва фармацевтикада кадрлар танқислиги масаласи ҳал этилади

Мухаррам ДАДАХЎЖАЕВА: Тиббиёт ва фармацевтикада кадрлар танқислиги масаласи ҳал этилади

Дунёда энг буюк давлат саломатликдир. Шунинг учун ҳам халқимиз саломатлик — туман бойлик, деб бежиз айтмаган. Ота-боболаримиз азалдан тўрт мучани соғлом тутишнинг ҳадисини олган ҳолда, табобатни чуқур ўрганган, ушбу фанни, керак бўлса, ривожлантиришга астойидил бел боғлаган. Доруш-шифолар очиб, одамларни даволашга интилган. Табобатга оид кўплаб асарлар ёзганлар. Кўплаб олим аждодларимиз қолдирган бебаҳо мерос — тиб илмига оид китоб ва рисолалардан бугунги замонавий тиббиётда ҳам кенг фойдаланиб келинмоқда, улар кўплаб илм аҳлининг тадқиқотларига асос вазифасини ўтамоқда.

Тиббиёт йўналишидаги таълим, илм-фан ҳақида сўз борар экан, айни пайтда юримизда аҳоли соғлиғини сақлаш борасида юритилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида ушбу соҳаларни ривожлантирмасдан туриб, бирор-бир натижага эришиб бўлмаслигини айтиш жоиз.

Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори айни кунда тизимдаги долзарб масала, яъни соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш билан боғлиқ муаммоларни тизимли равишда ҳал этишга қаратилгани билан айни муддао бўлди.

Қайд этиш жоизки, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг жойларда сайловчилар билан учрашувлари чоғида ҳам айнан жойлардаги тиббиёт муассасаларида кадрлар танқислиги билан боғлиқ масалалар аҳоли томонидан кўп бор кўтарилаётган эди. Яқиндагина Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳри ва Боёвут туманида аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни намунавий шаклга келтириш жараёнида ишчи гуруҳи ёрдами билан тиббиёт муассасаларидаги кадрлар етишмовчилиги масаласи тубдан ўрганиб чиқилиб, уларнинг ўрнини малакали кадрлар билан тўлдириш мақсадида 21 нафар мутахассис шаҳар даволаш профилактика муассасаларига жалб этилди. Бу каби муаммо республикамиз ҳудудларидаги деярли барча тиббиёт муаассаларига тегишлидир.

Шу маънода, Президентимиз қарори билан кадрларни тайёрлаш, таълим, илм-фан ва амалиётни интеграция қилишнинг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида тиббиёт ва фармацевтика муассасаларининг клиникалари, ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш базаларини ривожлантириш, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика илм-фанини, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги инновацияларни жаҳон даражасигача ривожлантириш, уларни глобал илмий майдонига интеграция қилинишини таъминлаш тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фанини янада ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари этиб белгиланди.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланди. Айни пайтда вазирликка қатор ҳуқуқлар ҳам берилди. Хусусан, у белгиланган тартибда давлат таълим стандартларини ишлаб чиқади, ўқув жараёнини амалиёт ва илғор халқаро тажрибага интеграциялашувини таъминлашни инобатга олган ҳолда тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, узлуксиз касбий таълим тизимининг малака талаблари, ўқув режалари ҳамда ўқув дастурларини тасдиқлайди. Тиббиёт ва фармацевтика таълими йўналишлари ҳамда мутахассисликлари классификаторларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида Ҳукуматга мустақил равишда таклифлар киритади. Фақатгина ўқув ва амалиёт характерига эга чора-тадбирлар бўйича иш вақтини ҳисобга олишга таянган ҳолда тиббиёт ва фармацевтика таълимининг (шу жумладан, кредит-модулли ўқитиш тизими шароитида) ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда мустақил равишда профессор-ўқитувчиларнинг меҳнат меъёрларини белгилайди. Шунингдек, педагогик ходимлар томонидан илмий-услубий, илмий-тадқиқот, ташкилий-услубий, маънавий-ахлоқий ва тарбиявий ишларнинг бажарилишини рағбатлантиради. Узлуксиз касбий таълим тизимида тиббиёт ва фармацевтика кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда малакасини ошириш жараёнлари устидан ягона ташкилий, ўқув-услубий раҳбарликни таъминлайди. Ўқитишнинг умумий харажатларидан келиб чиққан ҳолда клиник ординатура (резидентура)да тўлов-контракт асосида ўқитиш нархи миқдорини белгилайди.

Булар, албатта, вазирликка қатор ҳуқуқлар бериш билан бир қаторда, унинг кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш борасидаги масъулиятини бир неча баробар оширади ҳам.

Бир сўз билан айтганда, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори соғлиқни сақлаш тизимида жуда долзарб бўлиб турган кадрлар етишмовчилиги масаласини ҳал этишда муҳим ҳуқуқий асос, амалий дастур вазифасини ўтайди.

Мухаррам ДАДАХЎЖАЕВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1508

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими