Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Саттор РАҲМАТОВ: Энди тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизими замон талаблари асосида амалга оширилади

Саттор РАҲМАТОВ: Энди тиббиёт ходимларини тайёрлаш тизими  замон талаблари асосида амалга оширилади

Фуқароларнинг малакали тиббий ёрдам олишга бўлган ҳуқуқларини таъминлаш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш мақсадида тиббиёт ходимлари (врачлар, фармацевтика ходимлари, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика кадрлари) ўз малакаси ва касбий даражасини мунтазам равишда ошириб бориши шарт.

Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 6 майдаги “Тиббиёт ва фармацевтика таълими ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам соҳада олиб борилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиши, тиббиёт ходимларининг  малакасини оширишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишидан мақсад тиббий таълим сифатини ошириш, олий ва ўрта махсус профессионал тиббий таълим тизимини энг яхши халқаро тажрибалар даражасида босқичма-босқич шакллантириш, тиббий ёрдам сифатини оширишдир.

Мазкур ҳужжат билан эҳтиёж юқори бўлган тор мутахассисликлар бўйича шифокорларни тайёрлашни ташкил этиш, ўқитишнинг кредит-модул тизимини жорий этиш, тиббиёт ва фармацевтика кадрларининг малакасини оширишда тизимли ишлар олиб борилади. Шунингдек, ўқитиш жараёнларини мониторинг қилиш, шахсий ҳисобга олишни таъминлаш, тиббиёт ва фармацевтика илм-фанини, ушбу соҳалар муассасаларининг клиникалари, ўқув ҳамда ўқув-ишлаб чиқариш базалари ҳам ривожланади.

Яна бир муҳим масала — республикамизнинг олис ва етиб бориш қийин бўлган ҳудудларида умумий амалиёт шифокорлари ҳамда тор мутахассислар етишмаслиги муаммоси бор эди. Тиббиёт таълим муассасаларида зарур амалий тайёргарликнинг етарли бўлмаётгани, шунингдек, узлуксиз касб-ҳунар таълимини ташкил этишнинг замонавий шакл-услубларининг суст жорий этилиши тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш, ўрта муддатли даврда уни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар қабул қилинишини талаб этаётган эди.

Президентимизнинг мазкур қарори юқоридаги каби қатор тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилгани билан аҳамиятли бўлди.

Таъкидлаш жоизки, энди эҳтиёж юқори бўлган тор мутахассисликлар бўйича шифокорлар бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасалари учун 1 йилдан кам бўлмаган муддатда бирламчи мақсадли ихтисослаштириш курсларида тайёрланади. Курсларни тамомлаган шифокорлар уларни ўқишга йўллаган муассасада эгалланган тор мутахассислик бўйича камида уч йил ишлаб беради. Бу эса, халқимиз муҳтож бўлиб турган тор мутахассисларга бўлган талабни қондириш учун кенг имкониятлар яратади ва аҳолининг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланиш имконини беради.

Шу билан биргаликда, халқаро молия институтлари маблағлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг хайриялари, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан 2020 йилдан бошлаб, ҳар йили тиббиёт ва фармацевтика олий таълим муассасалари талабалари ҳамда тиббиёт коллежларининг ўқувчилари орасида клиник фанлар бўйича Ибн Сино номидаги халқаро тиббиёт олимпиадалари, шунингдек, ёш олимлар орасида Ибн Сино номидаги халқаро илмий танловлар ўтказилади. Бу, албатта, соҳада фаолият олиб бораётган кадрлар салоҳиятининг янада юксалишида, аҳолига тиббий хизматларнинг сифатли кўрсатилишида муҳим омил бўлади. 

Бир сўз билан айтганда, мазкур ҳужжатнинг ҳаётимизга кенг татбиқ этилиши тиббиёт ва фармацевтика кадрларини тайёрлаш тизими янада такомиллаштириш, соҳада фаолият юритаётганларнинг малакасини ошириш, энг муҳими, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасининг янада ривожланишида муҳим омил бўлади.

Саттор РАҲМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1262

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.10.2019
Юридик шахслар томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида олиб бориладиган фаолият лицензияланади

Маълумки, “Атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддасига...

23.10.2019
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

 

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш...

23.10.2019
Акмал БУРҲОНОВ: Депутатлар ўрганган муаммолар ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайми?

Табиий савол туғилади: депутатлар ўрганган муаммолар Ҳукумат ва тиббиёт соҳаси масъуллари учун ўгайм...

Тадбирлар тақвими