Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Эркин ХОЛБЎТАЕВ: Очиқлик ва шаффофлик инвестицияларни жалб қилишнинг муҳим шарти

Эркин ХОЛБЎТАЕВ: Очиқлик ва шаффофлик инвестицияларни жалб қилишнинг муҳим шарти

Бугунги кунда Ўзбекистоннинг иқтисодий салоҳиятини янада юксалтириш, бу орқали эса аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлидаги ислоҳотлар изчиллигига хизмат қилувчи омиллар, яъни механизмлар такомиллаштириб борилмоқда. Жумладан, иқтисодиётнинг муҳим бўғини ҳисобланган инвестиция йўналишида ҳам.

Мамлакатнинг ривожланиш босқичини белгилаб берган давлат раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида Иқтисодиётни ривожлантиришда аҳоли қўлида тўпланган маблағларни инвестиция шаклида ҳаракатга келтириш, одамларда тадбиркорлик ҳиссини кучайтириш муҳим вазифалардан бири эканлигини таъкидлаб, интернет тармоғида маҳаллий ва хорижий инвесторларни керакли статистик ахборотлар билан таъминлайдиган, бизнес юритиш учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот берадиган “Инвестиция портали” очиш таклифини билдирган эди.

Албатта, бугун ҳар қандай сармоядор фойда олишига кўзи етсагина ўз маблағини у ёки бу соҳага йўналтиради. Бунинг учун у ўша соҳа ҳақида тўлиқ ва холис маълумотга га бўлиши лозим. Бу замонавий бизнеснинг олтин қоидаларидан бири десак, муболаға бўлмайди.         

Мамлакат Президенти томонидан куни кеча имзоланган “Давлат бошқарувининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг статистика салоҳиятини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор юртимиз иқтисодиётига инвестиция жалб этишнинг кафолатларидан бири бўлди дейиш мумкин. Муҳими унда давлат бошқарувининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, мамлакатимиз нуфузи ва инвестициявий жозибадорлигини мустаҳкамлаш назарда тутилган.

Қарор билан давлат органлари ва ташкилотларининг очиқ маълумотлар тўпламлари рўйхатини шакллантириш, юритиш ва янгилаш ҳамда тегишли ахборотларнинг Ўзбекистон Республикасининг Очиқ маълумотлар порталида ўз вақтида акс эттирилиши бўйича фаолиятини мувофиқлаштишга маъсул этиб Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг белгиланиши соҳада ваколатли орган яъни, унинг эгаси пайдо бўлганидан далолат. Бу – масъулият деганидир. Шунингдек, Портални техник қўллаб-қувватлаш ва таъминлаш ҳамда узлуксиз ишлаб туриши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги жавобгар ҳисобланади.

Давлат статистика қўмитаси марказий аппарати тузилмасида давлат органлари ва ташкилотларининг Порталда Рўйхатни шакллантириш, юритиш ва янгилаш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш билан боғлиқ ишлар учун масъул бўлинма ташкил этилмоқда. Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларида ахборотни тайёрлаш ва Порталда жойлаштириш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ ташкил қилинган, халқаро рейтинглар билан ишлаш ва “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этиш учун масъул бўлган ихтисослаштирилган бўлинмалар зиммасига юкланади.

Энг муҳими, ушбу йўналишдаги ислохотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида Порталда тегишли ахборотни эълон қилиш ва янгилаш тартибини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини, шунингдек, нотўғри давлат статистика ҳисоботларини тақдим қилганлиги учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши соҳадаги ҳуқуқий муносабатларни бир поғонага кўтариш имкониятини яратади.

Қарор билан яна бир қанча яъни, 2019 йил 1 декабрга қадар илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда “Расмий статистика тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш ҳамда 2019 йил 1 октябрга қадар “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”, “Ахборотдан фойдаланиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги ҳамда “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги қонунларнинг, шунингдек, ахборотни тарқатишга тааллуқли бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг меъёрлари унификациялаштирилишини назарда тутувчи ахборотни тарқатиш соҳасидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланди.

Албатта, ушбу қонун лойиҳаларнинг ўз вақтида, мукаммал тарзда ишлаб чиқилиши ва қабул қилиниши жараёнида парламент аъзолари, хусусан, биз депутатларнинг фаоллиги талаб этилади.

Бир сўз билан айтганда давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори Ўзбекистон инвестиция сиёсатининг шаффофлигини таъминлаш, иқтисодиёт, ижтимоий соҳаларга сармояларни фаол жалб этишда муҳим ҳужжатлардан бири бўлди.    

 

Эркин ХОЛБЎТАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1340

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.06.2019
Ногиронликни белгилашда фуқаролар сарсон бўляптими?

Жорий йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ...

25.06.2019
Фракция йиғилишида 2019-2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси доирасидаги ишлар таҳлил қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур йўналишда алоҳида тартиб жорий қилиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий...

25.06.2019
Институт фаолиятида “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ижроси қандай таъминланяпти?

2019 йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими