Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Қобил НОСИРОВ: Туризмни ривожлантириш соҳасидаги муносабатлар ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланади

Қобил НОСИРОВ: Туризмни ривожлантириш соҳасидаги муносабатлар ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланади

Бугунги кунда туризм энг жадал ривожланаётган ва сердаромад соҳалардан биридир. Шу боис, ҳар бир мамлакат мазкур соҳани ривожланитиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Эътиборлиси, сўнги йилларда табиий ёки экотуризм ҳисобига туристлар сони ҳам кескин ошиб бормоқда. Масалан, Кения 1,4 млн., Эквадор 1,2 млн., Коста-Рика 1,2 млн., Непал 1,6 млн. АҚШ доллари миқдорида соф даромад олаётир. Ушбу мамлакатларнинг экотуризмдан олган даромади давлат ички ялпи маҳсулотининг 70-80 фоизига тенг. Канадада табиий туризмининг умумий ҳажми ички туризмдан тушган даромаднинг  25 фоизини ташкил этади. Бу эса экологик тадбирлар учун давлат томонидан ажратилаётган маблағдан 5 баробар кўп эканидан далолатдир.

Таъкидлаш жоиз, мамлакатимиз экотуризм соҳасини ривожлантириш учун ғоят қулай имкониятларга эга эканлиги билан аҳамиятлидир.

Хўш, мазкур соҳани юртимизда янада ривожлантириш учун қандай ишларни амалга ошириш керак?

Биринчидан, туризм соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, экотуризм индустриясини шакллантириш учун махсус қонунларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ҳуқуқий механизмини яратиш, экотуризм билан шуғулланувчи, юридик шахс мақомига эга бўлган махсус турдаги субъектлар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини белгилаш керак.

Иккинчидан, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, давлатларнинг ва халқаро ҳамжамиятнинг экотуризмга оид режа ва стратегик дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда уларга юридик мақом бериш, хорижий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш зарур.

Учинчидан, туристик индустрияни ривожлантириш учун инвестициялар жалб этиш, экотуризм қадам жойларида кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринларини яратиш, туристик инфратузилмаларни ҳосил қилиш керак.

Мамлкатимизда санаб ўтилган экотуристик принципларни амалда қўллаш мақсадида, соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, туристик хизматлар бозорини ривожлантириш, шунингдек туристлар ва туристик фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 30 га яқин норматив ҳуқуқий хужжатлар қабул қилинди.

Туризм соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш доирасида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва «Фаол инвестицилар ва ижтимоий ривожланиш» йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар асосида янги таҳрирдаги «Туризм тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси ҳам ишлаб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳасида туризм фаолияти субъектлари ва туристларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, туризм соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳамда маҳаллий давлат ҳокимиятининг ваколати белгилаб қўйиилган. Шунингдек, туристик хизматлар кўрсатиш тартиби, қўриқланадиган табиий ҳудудларга туристларнинг киришлари, у ерда вақтинча бўлишлари ва ҳаракат қилишлари тартиби аниқ кўрсатилган.

Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши туризм соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, туристик хизматлар бозорини ривожлантириш, шунингдек туристлар ва туристик фаолият субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда муҳим аҳамият касб этади.

 

Қобил НОСИРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 307

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.04.2019
Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳолати қандай?

Бугунги кунда республикамиз бўйича 7 104 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда....

20.04.2019
Гулистонда энг замонавий, намунали поликлиника қуриладиган бўлди

Депутатларнинг Гулистон шаҳридаги ўрганишлари жараёнида тиббиёт муассасаларининг дислокацияси нотўғри...

19.04.2019
Жанубий Корея Республикаси Президенти парламент аъзолари олдида нутқ сўзлади

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида 2019 йил 19 апрель...

Тадбирлар тақвими