Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шерзод ТЎХТАШЕВ: Маҳкумлар қандай ҳуқуқларга эга бўлмоқда?

Шерзод ТЎХТАШЕВ: Маҳкумлар қандай ҳуқуқларга эга бўлмоқда?

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимиз томонидан жорий йилнинг 14 март куни имзоланган “Маҳкумларнинг ҳамда қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун соҳадаги ана шундай ишларнинг ҳуқуқий асосини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши асносида давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 5 майдаги Фармони билан тасдиқланган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганлигининг 70 йиллигига бағишланган тадбирлар дастури ижроси таъминланиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йил 17 декабрдаги резолюцияси (қарори) билан қабул қилинган “Маҳкумлар билан муомала қилишнинг минимал стандартлари қоидалари” Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига имплементация қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексига киритилган тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар билан маҳкумларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кенгайтирилди. Шунингдек, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларининг юртимизда ҳам амал қилиниши таъминланди.

Кодексга мувофиқ, эндиликда маҳкумлар об-ҳаво шароити йўл қўйса, иш вақтидан бўш пайтларида тоза ҳавода жисмоний машғулотлар билан шуғулланиши, жазони ўташ муассасаси психологик хизмати ходимлари томонидан кўрсатиладиган психологик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлди. Шу билан бирга, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар сақлаш шароитига қараб белгиланган тартибда тасдиқланган санитария-гигиена ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига мос келадиган умумий турар жойларда, хоналарда ёки камераларда яшаши белгиланди. Маҳкумлар фойдаланадиган бинолар, энг аввало, ётиш бинолари белгиланган талабларга жавоб бериши, иқлим шароитлари, маҳкумлар сақлаш хоналариннг ўлчами, ёритилиши, иситиш ва ҳаво алмаштириш тизими барча санитария талабларига жавоб бериши кодексда мустаҳкамлаб қўйилди.

Бундан ташқари, маҳкумлар тиббий-санитария таъминоти, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш борасида ҳам муайян ҳуқуқларга эга бўлди. Масалан, озодликдан маҳрум қилиган шахс жазони ижро этиш муассасасига қабул қилинаётганда ҳамда жазони ўташ вақтида даврий равишда, яъни олти ойда камида бир марта, унинг мурожаатига асосан, тиббий кўрикдан ўтказилиши белгиланди.

Жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти маҳкумлар шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлганда тиббиёт ходимларининг зудлик билан киришини таъминлашга мажбурдир. Шунингдек, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати туғилганда, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий муассасаларига жойлаштирилиши тартиби ҳам жорий қилинди.

Шунингдек, маҳкум оғир касалликка чалинган ҳолларда, жазони ижро этиш муассасаси маъмурияти унинг розилиги билан яқин қариндошлари ёки унинг ўзи кўрсатган бошқа шахсларни дарҳол хабардор қилади. Эътиборлиси, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахс оғир касалликка чалинган ҳолларда телефон орқали қўшимча сўзлашишга, шунингдек, шифокорнинг рухсати асосида яқинлари билан қўшимча учрашувга рухсат берилиши ҳамда руҳий ҳолати бузилишининг бевосита оқибати ҳисобланган ҳар қандай тартиббузарлиги учун интизомий жавобгарликка тортилмаслиги қонунда мустаҳкамлаб қўйилди.

Қонунчилигимизга киритилган бу каби ўзгартишлар озодликдан маҳрум қилинган маҳкумларнинг ҳуқуқларини кенгайтириш, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, жазони ижро этиш муассасасаларида белгиланган нормаларга мувофиқ сақлаш шароитини яратиш имконини беради.

Шерзод ТЎХТАШЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1325

Депутатлар минбари

Янгиликлар

20.07.2019
Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик — демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири

Пойтахтимиздаги Корейс маданияти ва санъати уйида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ...

19.07.2019
ЎзХДП фракцияси фаолияти юзасидан ахборот берди

Қонунчилик палатасига киритилган қонун лойиҳалари бўйича фракциянинг 134 та таклифи ишлаб чиқилиб, ...

18.07.2019
Депутатлар автомобиль ойналарини қорайтириш масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

“Адолат” СДП фракцияси депутатларига халқимиз томонидан ҳайдовчи ва йўловчиларни ёзнинг жазирама...

Тадбирлар тақвими