Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Ўрол ҲАИТОВ: Шароитлар яратилмоқда, ижросига барчамиз масъул

Ўрол ҲАИТОВ: Шароитлар яратилмоқда, ижросига барчамиз масъул

Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 март куни ўтказилган йиғилишда ёшлар билан ишлаш масалалари муҳокама марказида бўлди. Албатта, мазкур масалага тез–тез қайтиб туриш – бу давр талаби. Кундан кунга жадаллашиб бораётган ҳаётда қандай ривожланиш кузатилмоқда, дунё халқлари, давлатлари, уларнинг ёшлари қайси томонга йўналтирилмоқда, уларнинг илми қандай, маданияти қандай ривожланмоқда, биз бу борада қандай чораларни кўришимиз керак. Ўтказилган йиғилишнинг бош ғояси мана шу мавзуга қаратилганлиги билан эътиборлидир.

Бугун мамлакатимиз аҳолисининг қарийб учдан бир қисмини 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этишининг ўзи ҳам мазкур масаланинг нақадар долзарблигини кўрсатади.

Бу борада китобхонликнинг – ёшларда китоб ўқишга бўлган муносабатни шакллантиришнинг ўрни ва аҳамияти юксак деб айтсак адашмаган бўламиз. Албатта, китоб ўқиган инсон маънавиятли инсон бўлиб етишади, ундан ёмонлиқ чиқмайди. У ҳар доим ҳам эзгулик ҳақида фикрлайди. Атрофдагиларни яхшиликка йўналтиради. Яхши маслаҳатлар беради. Ҳаёт ҳақиқатини яхши англайди. Шу сабабдан адолатли фикрлайди. Энг муҳими ўзи адашмайди. Бошқаларни ҳам адашмасликка чақиради. Энг муҳим жиҳати, жамиятда ўзининг муносиб ўрнини топади.

Маҳаллий ҳокимликлар ҳар бир шаҳар ва туман марказида биттадан намунали китоб дўкони ташкил этилиши, шунингдек, барча шаҳар ва туманларда кўчма китоб павильонларини жойлаштириш, “Библиобус”ларни йўлга қўйиш орқали қишлоқ ва овуллар аҳолисига кутубхона хизмати кўрсатилиши замонавий, эътирофга молик ёндошувлар.

Бу ишлар аҳолимизнинг, биринчи навбатда ёшларимизнинг китобга бўлган эътиборини янада оширишга, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш борабарида китоб дунёсига бўлган муносабатини ўзгартиришга хизмат қилади. Маънавиятли ёшлар шаклланишидаги аҳамияти ва ўрни беқиёс.

Республикамизда аҳолини, таълим муассасалари кутубхоналарини китоблар билан таъминлаш, одамларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, муаммонинг катта ёки кичиги бўлмайди. Жойларда амалга оширилаётган ишларнинг аҳволини ўрганиш бу борада ўз ечимини кутаётган долзарб вазифалар ҳам мавжудлигини кўрсатади. Кутубхона зиё маскани. Юксак маънавиятли, маданиятли ёшларнинг шаклланишида муҳитнинг ўрни ва аҳамияти ҳам юксак бўлиши эса оддий аксиома эканлигини ҳаммамиз тушунамиз, лекин бизда баъзан ўз қилаётган ишимизга эътиқод етишмаётгандек туюлади.

Энг муҳими, ёшларни китобга бўлган қизиқишини юксалтиришда соҳа вакилларининг ўзларининг китобхонлик даражаси муҳим аҳамиятга эга деб айтсак адашмаган бўламиз. Ўрганишлар даврида кутубхона ходимлари билан суҳбатларимиз одатда у ёки бу китобни унинг ўзи ўқиганлиги, китобнинг мазмуни, қандай ғоя илгари сурилганлиги ҳақида ҳам бўлиб ўтади. Умумий гапларни эшитасиз, айрим ҳолларда умуман бехабарлиги, яъни ўқимаганлиги ёки муаллиф кўтариб чиққан ғояни уқмаганлиги гувоҳи бўласиз. Ўйлаймизки, бу борада ҳам олдимизда етарли муаммолар турганлиги таъкидласак тўғри бўлади.

Кутубхоналар ўрнига таълим муассасалари ҳузурида ташкил этилган ахборот–ресурс марказлари қишлоқ ва маҳаллалар аҳолисига тўлақонли хизмат кўрсатмаётганлиги бор гап. Давлатимиз раҳбарининг мазкур танқидидан тўғри хулоса чиқаришимиз лозим. Айбни фақат таълим муассасасидан қидиришимиз ҳам бир ёқлама қарашдир. Оиланинг бола тарбиясида, унинг бўш вақти мазмунли ўтишидаги масъулияти ўта муҳимдир. Ўқимишли оила боланинг ўқишини ҳар тамонлама қўллаб–қувватлаши табиий. Қишлоқ ва маҳаллаларда кутубхоналарнинг замонавий кўринишларининг ташкил этилиши эса оилада китобга бўлган қизиқишнинг ошишида муҳим аҳамият касб этади деб ҳисоблаймиз.

Давлатимиз раҳбари парламентга мурожаатида, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси бизнинг онгимиз ўзгариши билан чамбарчас боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтган эдилар. Дарҳақиқат, онгимизни ўзгартиришимиз бу бизнинг бугунги ва эртанги кунимиз. Келажагимизни белгилаб берадиган фактор. Бунинг учун ёшларнинг энг қимматли вақтлари бекорчи ўтиб кетмаслигини, уларда китоб ўқишга бўлган эҳтиёжни шакллантиришимиз зарур. Бу эса фақат ўзимизга – Сиз ва бизга боғлиқ.

Хаитов ЎРОЛ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

“Миллий тикланиш” ДП фракцияси аъзоси.


Кўришлар сони: 272

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.04.2019
Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳолати қандай?

Бугунги кунда республикамиз бўйича 7 104 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда....

20.04.2019
Гулистонда энг замонавий, намунали поликлиника қуриладиган бўлди

Депутатларнинг Гулистон шаҳридаги ўрганишлари жараёнида тиббиёт муассасаларининг дислокацияси нотўғри...

19.04.2019
Жанубий Корея Республикаси Президенти парламент аъзолари олдида нутқ сўзлади

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида 2019 йил 19 апрель...

Тадбирлар тақвими