Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мавлудахон ХОДЖАЕВА: Имконияти чекланган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси янада кучайтирилади

Мавлудахон ХОДЖАЕВА: Имконияти чекланган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси  янада кучайтирилади

Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламини, айниқса, ногиронлиги бўлган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишлар кўп минг сонли фуқароларимизнинг оғирини енгил қилиб, эртанги кунга бўлган ишончини янада орттирмоқда.

Биламизки, бундай шахсларнинг тиббий-ижтимоий ёрдамга доимо эҳтиёжи бор. Шу нуқтаи назардан, юртимизда уларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатишни кучайтиришга қаратилган изчил чоралар кўриб келинмоқда. Лекин ҳали бу масалада ўз ечимини кутиб турган масалалар ҳам йўқ эмас. Масалан, эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларнинг жамиятга тўлиқ ижтимоий интеграциясини таъминлаш, улар учун ахборот ресурслари ва давлат тезкор оператив хизматлари билан алоқа ўрнатиш имкониятини тўлиқ тақдим этиш орқали мавжуд шароитларга мослаштириш тизимини янада такомиллаштириш зарурияти мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 март куни қабул қилинган “Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазкур масаладаги муаммоларни ҳар тарафлама ҳал этиш имконини берадиган ҳужжат бўлди.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 июлдан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган, Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш диспетчерлик хизмати ташкил этиладиган бўлди. Диспетчерлик хизматининг асосий вазифаси эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахслар, шунингдек, уларнинг вакиллари томонидан техник воситалар (видео қўнғироқлар, матнли хабарлар, махсус дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда қўнғироқлар ва бошқалар) орқали бўладиган мурожаатларга шошилинч оператив хизматларнинг (101, 102, 103, 104, 1050) кечаю кундуз, тезкор жавоб беришларини мувофиқлаштирган ҳолда таъминлашдан иборатдир.

Давлатимиз раҳбарининг Қарорига биноан, мазкур диспетчерлик хизматини жорий таъминлаш ва молиялаштириш Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ҳисобидан, дастлабки техник жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлар (сервер ускуналари, компьютер техникаси ва оргтехника, дастурий таъминот) эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланадиган бўлди.       

Албатта, Диспетчерлик хизматини малакали кадрлар билан таъминлаш масаласи ҳам эътибордан четда қолмади. Соғлиқни сақлаш вазирлигига Ўзбекистон карлар жамияти билан биргаликда бир ой муддатда ушбу хизматга юкланган вазифаларни профессионал даражада бажаришга қодир мутахассислар билан тўлдириш мақсадида Фавқулодда вазиятлар вазирлигига имо-ишора тилида сўзлашадиган мутахассислар орасидан номзодларни тақдим этиш вазифаси юклатилди. Эндиликда эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларнинг шахсий маълумотлари электрон базаси ҳам яратилади.

Қарорда белгиланганидек, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тегишли манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Диспетчерлик хизматининг регламенти ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, муҳтарам Президентимизнинг мазкур Қарори билан жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлган эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларнинг, шунингдек, уларнинг вакиллари томонидан техник воситалар орқали бўладиган мурожаатларига шошилинч оператив хизматларнинг кечаю кундуз, тезкор жавоб беришлари таъминланади.

Мавлудахон ХОДЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси

 


Кўришлар сони: 881

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.04.2019
Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳолати қандай?

Бугунги кунда республикамиз бўйича 7 104 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда....

20.04.2019
Гулистонда энг замонавий, намунали поликлиника қуриладиган бўлди

Депутатларнинг Гулистон шаҳридаги ўрганишлари жараёнида тиббиёт муассасаларининг дислокацияси нотўғри...

19.04.2019
Жанубий Корея Республикаси Президенти парламент аъзолари олдида нутқ сўзлади

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида 2019 йил 19 апрель...

Тадбирлар тақвими