Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Нўъмон АКБАРОВ: Шахсий маълумотлар хавфсизлиги кучайтирилади

Нўъмон АКБАРОВ: Шахсий маълумотлар хавфсизлиги кучайтирилади

Конституциямизга мувофиқ, ҳар бир инсон шахсий ҳаёт дахлсизлиги, ўз сири, қадри ва ғурурини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Шунингдек, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга асосан жисмоний шахслар ҳақидаги ахборот конфиденциал маълумотлар сирасига киради.

Мазкур қоидалар шундан далолат берадики, инсоннинг шахсий ҳаёти ҳақидаги ахборотларни ҳимоялаш даражасида амалга оширилади. Шунга кўра, мазкур маълумотларга нисбатан уларни ҳимоя қилиш, тарқатилишининг олдини олиш, уларни қайта ишлаш ва сақлашга доир аниқ талаблар илгари сурилиши лозим. Шахсий маълумотлар маълум шарт-шароит ва ҳолатларда инсоннинг ҳаёт дахлсизлиги масаласи билан чамбарчас боғлиқ бўлади.

Шахсий маълумотлар нима ўзи? Одамнинг биографик маълумотлари, яшаш манзили, касаллик тарихи, касбий билим ва кўникмалари, оилавий ҳаёти, одатлари, қизиқишлари, сиёсий ва диний дунёқараши ҳамда кўплаб бошқа маълумотлар жамиятда айланаётган ахборотлар оқимининг катта қисмини ташкил этади.

Кўп ҳолатларда ушбу маълумотларни тақдим этиш инсон ўз шахсий манфаатлари доирасида ёки аниқ ижтимоий мавқега эришиш, маълум бир хизмат туридан фойдаланиш учун зарурий шарт бўлсагина амалга оширилади. Бу маълумотлар инсоннинг розилигисиз тарқатилиши унга маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин. Шунинг учун шахсий ахборотлар билан боғлиқ муносабатлар ўзига хос ҳуқуқий тартибга солишни талаб қилади.

Табиийки, инсон ижтимоий ҳаётнинг таркибий қисми сифатида бошқа инсонлар, ташкилотлар, давлат органлари билан доимий муносабатда бўларкан, шахсий маълумотларини тарқатилмаслик имконияти йўқ. Шу билан бирга, маълум бир ҳолларда қайси шахсий маълумотларни тарқатиш мумкинлигини унинг ўзи ҳал қилади.

Шу кунларда Қонунчилик палатасида «Шахсий маълумотлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланмоқда. Асосий мақсад шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдир.

Палатанинг Инновацион ривожланиш ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан депутатлар масъуллигида такомилига етказилаётган қонун лойиҳаси рақамли технологиялар даврида фуқароларга ўз шахсий маълумотлари устидан назорат қилиш, улардан фойдаланиш имкониятини соддалаштириш ҳамда маълумотлар ҳимоясини кафолатлаш назарда тутилган.

Қонун лойиҳасида шахсий маълумотлар жисмоний шахснинг электрон, қоғоз ва бошқа ташувчи жисмда қайд этилган маълумотлар эканлиги белгиланмоқда. Шунингдек, қонунни қўллашда шахсий маълумотлар субъекти, шахсий маълумотлар базаси, шахсий маълумотларни қайта ишлаш, шахсий маълумотлар базаси оператори, шахсий маълумотлар базаси эгаси (мулкдори), учинчи шахс каби тушинчаларга ойдинлик киритилмоқда.

Ҳужжат лойиҳасида шахсий маълумотлар масаласида Вазирлар Маҳкамаси, ваколатли давлат органининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланмоқда. Шахсий маълумотларни қайта ишлашда вақтинчалик блоклаш масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилмоқда. Шахсий маълумотлар эгаси унга тегишли ахборотлар тўлиқ бўлмаган, эски, ноаниқ, ноқонуний йўл билан олинган, олдиндан билдирилган мақсаддан бошқа мақсад учун фойдаланилаётган ҳолларда ўзининг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш зарур, деб ҳисобласа оператордан шахсий маълумотларини блоклашни талаб қилиши мумкин.

Қонун лойихаси амалиётга тадбиқ этилса, рақамли технологиялар даврида фуқароларнинг асосий хуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим ҳужжат бўлиб хизмат қилади. Бунинг асосий мазмуни шундаки, фуқароларга ўз шахсий маълумотлари устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг имконият яратилади.

 

 

Нўъмон АКБАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 378

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...

Тадбирлар тақвими