Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Мухаррам ДАДАХЎЖАЕВА: Аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш учун имкониятлар етарлими?

Мухаррам ДАДАХЎЖАЕВА: Аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш учун имкониятлар етарлими?

Одамлар ижтимоий ҳимоясини кафолатлаш юзасидан олиб борилаётган ислоҳотлар қоғоз учун эмас балки, улар турмушини яхшилаш, айниқса, сиҳат-сломатлигини мустаҳкамлашга қаратилганини хаётнинг ўзи кўрсатиб турибди. Тиббий хизматлар кўлами ва сифатини ошириш, фуқароларни сифатли ҳамда арзон дори воситалари билан таъминлаш мақсадида қабул қилинган 30 дан ортиқ қарор ва фармонларнинг ўзи ҳам бу соҳага долзарб масала сифатида қаралаётганидан далолат беради.

Дарҳақиқат, аҳолини арзон нархларда дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминлаш  мақсадида нархлар шаклланишини тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, фармацевтика саноатини қўллаб-қувватлаш ва ички бозорни маҳаллий дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан тўлдириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Бинобарин, давлатимиз раҳбарининг “Фармацевтика тармоғини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори соҳа ривожида навбатдаги босқични бошлаб берди. Яна бир жиҳат, бу борадаги муаммоларнинг ечими сифатида ижтимоий дорихоналар ташкил этилиб, уларда аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари дори-дармонларни имтиёзли  нархларда харид қилиш имкониятига эга бўлмоқда.

Айни пайтда жойларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддиларидан иборат Республика ишчи гуруҳи фаолияти давомида ҳам айни шу жиҳатлар таҳлил қилиниб, тегишли таклифлар тайёрланмоқда.

Хўш, ташкил этилаётган ижтимоий дорихоналар, умуман аҳолини сифатли дори воситалари билан таъминлаш учун имкониятлар етарлими?

Шу ўринда дори воситалари ишлаб чиқариш борасида бир таҳлил. Агар статистик маълумотларга мурожаат қилсак, 1990 йилда республикадаги 2 та мавжуд фармацевтика корхонаси томонидан 21 номдаги дори воситалари ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йилда 155 та корхонада 2836 номдаги дори воситалари ва тиббий буюмлар тайёрлана бошлади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ҳажми ва ассортименти оширилиши натижасида ўтган йилда ушбу турдаги маҳсулотларнинг импорти камайди. Бу ўз навбатида аҳоли хориждан келтириладиган дори воситаларининг ўрнини босадиган бир мунча арзон маҳсулотлар билан таъминланишини англатади.

Ўтган йилда маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари томонидан тайёрланган плазма ўрнини босувчи ва тузли эритмалар, эритувчилар – (96,16%), анестезиология ва реаниматология учун воситалар – (92,0%), антибиотиклар – (57,0%) ташкил этди.

Юртимиз фрамацевтика корхонларининг имконияти хусусида сўз борганда шуни ҳам таъкидлаш лозимки, ҳозирда маҳаллий ишлаб чиқарувчи 22 корхона томонидан 25 фармакотерапевтик гуруҳга мансуб дори воситалари ва 10 номдаги тиббий буюмлар 14 та чет эл, жумладан Америка Қўшма Штатлари, Германия, Россия, Франция ва бошқа мамлакатларга экспорт қилинмоқда.

Умуман айтганда, айни пайтда халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг барчаси бир мақсад — одамларнинг хаётдан розилигини таъминлашга хизмат қилади.

 

Мухаррам ДАДАХЎЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 425

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...

Тадбирлар тақвими