Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Тиббий туризм: Сурхондарё тажрибаси қандай?

Тиббий туризм: Сурхондарё тажрибаси қандай?

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш, одамларнинг кўрсатилаётган тиббий хизматлардан розилигини таъминлаш соҳада амалга оширилаётган кўламдор чора-тадбирларнинг мазмун-моҳиятини ташкил этмоқда. Бу Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддиларидан иборат таркибдаги республика ишчи гуруҳининг жойларда аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш давомида ҳам аниқ намоён бўлмоқда.

Қувонарлиси, бугун Ўзбекистонда тиббиёт туризм ҳам ривожланиб  бормоқда. Бунда ҳудудлардаги имкониятлардан ҳамда тиббиёт ходимлари салоҳиятидан давлат-хусусий шериклик асосида самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилаётгани муҳим омил бўлмоқда.

Сурхондарёда ҳам ана шу мезонлар асосида иш юритилаётгани натижасида вилоят даволаш-профилактика муассасаларида 2017 йил давомида 140 нафар чет эл фуқароси даволанган бўлса, 2018 йил давомида 663 нафар хорижликлар шифо топган. Бу тиббий туризм кўрсаткичини 4,5 баробарга ошириш имконини берди.

Жумладан, Термиз шаҳридан 96, Шеробод туман марказидан 45 километр узоқликдаги Шеробод туман тиббиёт бирлашмасига қарашли Тузкон ғорига Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон фуқаролари ўз дардига шифо истаб бориб, даволанган. Хўжаикон туз ғори ҳам чет эл фуқаролари ташриф буюрадиган санаторийлардан бири бўлиб, у ерда юқори нафас йўллари аллергик касалликлари, сурункали бронхит, сурункали пневмония, бронхоэктатик, бронхиал астма ва поллиноз хасталиклари даволанади.

Термиз тумани ҳудудида жойлашган “Жайронхона” вилоят физиотерапия шифохонасида эса муолажалар олтингугуртли маъданли сув билан амалга оширилади. Бу ерда ҳам ўтган даврда Россия Федерацияси, Тожикистон ҳамда Афғонистон Республикаларидан келган беморлар шифо топган.

Тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш мақсадида қабул қилинган бир қатор фармон ва қарорлар асосида яратиб берилаётган бундай имкониятлардан самарали фойдаланиш мақсадида маҳаллий ҳамда хорижий инвесторлар томонидан вилоятда хусусий тиббиётни ривожлантиришга ҳам эътибор кучайтирилмоқда. Термиз шаҳридаги вилоят Офтальмология шифохонасининг бўш турган биносида туркиялик ҳамкорларнинг 1 миллион доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобига Европа стандартлари асосида 250 турдаги тиббий таҳлил амалга ошириладиган замонавий лаборатория мажмуаси барпо этилмоқда.

2019 йилда вилоятда тиббий туризмни янада ривожлантириш мақсадида амалга ошириладиган аниқ чора-тадбирлар бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилгани, қолаверса, бу борада тажриба жиҳатидан илғор бўлган мамлакатларнинг клиникалари билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилаётгани тиббий туризм имкониятларини янада кенгайиришга ёрдам бериши шубҳасиз.

Козим ТОЖИЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1121

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.06.2019
Ногиронликни белгилашда фуқаролар сарсон бўляптими?

Жорий йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ...

25.06.2019
Фракция йиғилишида 2019-2025 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси доирасидаги ишлар таҳлил қилинди

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мазкур йўналишда алоҳида тартиб жорий қилиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий...

25.06.2019
Институт фаолиятида “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонун ижроси қандай таъминланяпти?

2019 йил 25 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати...

Тадбирлар тақвими