Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Жамшид ПИРМАТОВ: 43 бемор пойтахтга бормади, чунки...

Жамшид ПИРМАТОВ: 43 бемор пойтахтга бормади, чунки...

Президентимиз Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари билан такрор-такрор учрашиб, соҳа ривожидаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш, аввало, бирламчи тиббиёт муассасалари, оилавий поликлиникалар, патронаж хизмати, тез тиббий ёрдам тизимининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича ўзининг қимматли тавсияларини бериб келмоқда. Давлатимиз раҳбарининг соҳа тараққиётига хизмат қиладиган қатор фармон ва қарорлари қабул қилинди. Мазкур ҳужжатлар ижроси изчил таъминланаётгани эса, жойларда қисқа вақт мобайнида сезиларли ўзгаришларни ясамоқда.

Бу яқинда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассисларидан иборат Республика ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тиббий-санитария ёрдами сифатини ошириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати ўрганилиши жараёнида ҳам яққол намоён бўлди.

Ўрганишлар жараёнида вилоятда соғлиқни сақлаш соҳасидаги кўзга ташланадиган янгиликлардан бири беморларни протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш, бу борада амалга оширилаётган мураккаб технологияли жарроҳлик амалиётлари билан боғлиқ.

Шу ўринда аниқ бир рақамга мурожаат этсак.

2018 йилда Сурхондарё вилоятида республика мутахассислари билан вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг травматология-ортопедия бўлимида илгари воҳада бажарилмаган, йирик бўғимларда икки турдаги 43 та эндопротез ўрнатиш жарроҳлик операциялари ўтказилган.

Хўш, бу нимани англатади?

Албатта, бутун бошли вилоят учун бу катта рақам эмасдир. Аммо, илгари воҳа аҳолиси бундай касалликларга шифо топиш, соғлиғини ўнглаш учун катта харажатлар эвазига, узоқ масофа босиб, пойтахтга ёки хорижий давлатларга боришига тўғри келар эди.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар, қилинаётган ижобий ўзгаришлар туфайли бу каби мураккаб жарроҳликни энди вилоятларда ҳам амалга ошириш имконияти пайдо бўлди.

Шу нуқтаи назардан қараганда, сурхондарёлик 43 нафар беморда воҳанинг ўзида мураккаб операция амалга оширилгани республика тиббиёт муассасаларига шунча мурожаатни камайтиришга хизмат қилди. Бу эса, ўз-ўзидан, ҳар бир юқори технологик жарроҳлик амалиёти учун пойтахтдаги марказий шифохоналарга сарфланадиган маблағ вилоят ғазнасида қолишига ёрдам берганини ҳам англатади.

Бугунги кунда юртимизнинг фақат пойтахтида эмас, балки вилоятларда, чекка-чекка ҳудудларда ҳам соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш, соҳага энг замонавий технологияларни жорий этиш, тиббий жиҳозлар билан таъминлаш, кадрлар профессионал малакасини ошириш каби кўплаб муаммолар ечилмоқда. Тиббиётни ҳамма жойда бир хилда ривожлантириш эса, аҳолини кафолатланган, юқори натижадор тиббий хизмат билан қамраб олишга ёрдам бериши табиий.

 

Жамшид ПИРМАТОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 432

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...

Тадбирлар тақвими