Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Акмал УМАРАЛИЕВ: Қурилиш материали ишлаб чиқаришга илғор, замонавий технологиялар жорий этилади

Акмал УМАРАЛИЕВ: Қурилиш материали ишлаб чиқаришга илғор, замонавий технологиялар жорий этилади

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини 2019 йил “Фаол инвестиция ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга доир Давлат дастурида иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, инвестициявий жозибадорлик, ишбилармонлик фаоллигини ошириш, ишлаб чиқариш ҳамда хизматлар кўрсатиш соҳасини кенгайтиришдан самарали фойдаланиш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилган эди.

Жорий йилнинг 20 февраль куни Президентимизнинг “Қурилиш материаллари саноатини тубдан такомиллаштириш ва комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорининг қабул қилиниши эса, бу борадаги яна бир муҳим қадам бўлди.

Ушбу ҳужжатда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини янада қисқартириш, қурилиш материаллари саноатини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлашни ташкил этишни рағбатлантириш, илғор технологияларни жорий этиш, маҳсулотлар турларини диверсификация қилиш ва экспорт ҳажмини кенгайтириш, тармоққа инвестицияларни жалб этиш, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясида белгиланган вазифаларни изчиллик билан амалга ошириш белгилангани билан аҳамиятлидир.

Қарор билан Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси (“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси) ташкил этиладиган бўлди. Унинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди. Уюшма давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларида уюшма аъзолари манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилишни таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, қурилиш материаллари саноатини ривожлантириш, юқори қўшилган қийматли қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ихтисослашган етакчи хорижий компаниялар билан қўшма ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича юқори технологияли ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш учун инвестициялар, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилишда иштирок этиши белгиланди. Талаб этилаётган сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш турларини кенгайтириш, ички бозорни импорт ўрнини босувчи, рақобатбардош қурилиш материаллари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилган буюмлар билан тўлдириш, шунингдек, тармоқнинг экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудларнинг салоҳиятини янада ривожлантириш истиқболларидан, хомашё базаси, инфратузилмалар, меҳнат ва бошқа ресурслар ҳамда бозорларнинг мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда, корхоналарни жойлаштиришга кўмаклашиш вазифаси юклатилди.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси 2022 йил 1 январга қадар корхоналарнинг шартномалар бўйича тўланадиган ажратмалари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чиқариб ташланди.

Қарор билан 2019 йил 1 апрелга қадар  Қурилиш материаллари саноатидаги инвестиция лойиҳалари рўйхати, шунингдек, уларни амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар режаси (“йўл харитаси”) ҳам тасдиқланади.

Шунингдек, ички ва ташқи бозорларда қурилиш материалларига бўлган талаб конъюнктурасини, шунингдек, чет эл бозорларининг ривожланиш тенденцияларини ўрганиш асосида янги маҳсулот турларини ўзлаштириш, ички бозорни маҳаллий қурилиш материаллари билан тўлдириш ҳамда уларнинг экспорт географиясини кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш белгиланди.

Уюшма олдига илғор хорижий тажриба ва республиканинг хомашё салоҳиятини инобатга олган ҳолда, янги қурилиш материаллари ва улардан фойдаланиш технологиялари ишланмалари, қурилиш материалларининг янги стандартларини ишлаб чиқиб, сертификатлаш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, хориждаги илмий-тадқиқот марказларида стажировкасини ўтказиш каби вазифалар қўйилди.

Хулоса ўрнида айтиш жоизки, давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори қурилиш материалларини замон талабларига жавоб бера оладиган қилиб ишлаб чиқариш, соҳага янги, замонавий ишлаб чиқариш технологияларни кенг жорий этиш, иқтисодиёт тармоқларида меҳнат унумдорлигини ошириш, шу орқали мамлакат иқтисодиётини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Акмал УМАРАЛИЕВ,

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,

Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси

 


Кўришлар сони: 758

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...

Тадбирлар тақвими