Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Комилжон ЭРНАЗАРОВ: Тиббиётда сифатга эътибор кучаяди

Комилжон ЭРНАЗАРОВ: Тиббиётда сифатга эътибор кучаяди

Ислоҳот ижроси сўзда эмас, амалда таъминлансагина кўзланган натижага эришилади. Мамлакатимизда кечаётган бугунги янгиланишлар жараёнини таҳлил қилсак, ана шу жиҳатга асосий эътибор қаратилаётганини кўрамиз.

Биргина тиббиёт йўналишини олайлик. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ушбу соҳани ривожлантириш, аҳолининг тиббий хизматлардан розилигини таъминлаш ишларига парламент ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари жалб қилинмоқда. Тўғри, тизимда қилинаётган амалий ишлар билан бир қаторда, аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётган масалалар ҳам мавжуд. Масалан, патронаж хизмати, кадрлар танқислиги, тиббиёт муассасаларининг замонавий тиббий анжомлар билан таъминланганлик даражаси каби муаммолар бор.

Шу каби камчиликларни бартараф этиш, фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, бу борада олиб борилаётган ишлар, саъйи-ҳаракатлар самарадорлигини ошириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раҳбарияти ва депутатлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари мутахассисларидан иборат таркибда тузилган Республика ишчи гуруҳи томонидан яқинда Наманган вилоятида тиббиёт тизими ўрганилди ва таҳлиллар ўтказилди.

Ўрганиш давомида вилоятнинг барча туманларида уйма-уй юрилиб, тиббий текширувлар ташкил этилди. Хусусан, 720 нафардан ортиқ оғир сурункали касалликка чалинган ва эҳтиёжманд оилалар аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилиб, улардан 685 нафарига амбулатор, 37 нафарига вилоят ва республика муассасаларида даволанишга йўлланмалар берилди.

Бу жараёнда вилоятдаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базаси ҳолати, асбоб-ускуналар билан таъминланганлик даражаси ва улардан самарали фойдаланиш, кадрлар таъминоти ҳамда салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Аниқланган тизимли камчиликларни бартараф этиш мақсадида аниқ муддатли, масъул ижрочилари ва молиявий манбаси белгиланган чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, вилоят депутатлари сессиясида тасдиқланди.

Ҳар қандай соҳанинг ривожланиши биринчи навбатда маблағга бориб тақалади. Шу жиҳатдан қараганда, 2019 йилда вилоятда соғлиқни сақлаш тизимига 161,5 миллиард сўм ва 18.3 миллион доллар маблағ йўналтирилади.

Албатта, маблағ ажратилаяпти, янги тиббиёт муассасалари барпо этилиб, мавжудлари замон талаблари асосида ривожланяпти. Демак, энди сифатга кўпроқ эътибор қаратилмоғи лозим. Дарвоқе, сифат хусусида гап кетганда, хусусий сектор фаолиятини ҳам тилга олиш жоиз. Жорий йилда вилоятда жами 20 та хусусий тиббиёт муассасаси ташкил этиш, мавжуд 12 тасининг фаолиятини кенгайтириш кўзда тутилган.

Ўрганишлар давомида ана шу сифатни таъминловчи энг муҳим омил — кадрлар масаласи ҳам биз депутатларнинг эътиборимизда бўлди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, тизимдаги тиббиёт муассасалари учун ажратилган 7222 штат бирлигида 4592 нафар шифокор ишлайди. Бўш штат бирликларини малакали мутахассислар билан тўлдириш борасида ҳам амалий таклифлар ишлаб чиқилди.

Тизимдаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида Наманган вилоятининг ҳар бир туманида биттадан қишлоқ маҳалла фуқаролар йиғинида парламент Қонунчилик палатаси депутатлари иштирокида соғлиқни сақлаш муассасалари раҳбарларининг ахборотлари эшитилди. Мақсад инсоннинг энг бебаҳо бойлиги ҳисобланган саломатлигини мустаҳкамлаш борасида тизим мутасаддиларининг ҳам масъулиятини оширишдан иборат бўлди.

Вилоятлар кесимида ўтказилаётган бу каби ўрганишлар, албатта, ўз самарасини беради.    

 

Комилжон ЭРНАЗАРОВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 432

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.04.2019
Болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш ҳолати қандай?

Бугунги кунда республикамиз бўйича 7 104 та мактабгача таълим муассасаси фаолият кўрсатиб келмоқда....

20.04.2019
Гулистонда энг замонавий, намунали поликлиника қуриладиган бўлди

Депутатларнинг Гулистон шаҳридаги ўрганишлари жараёнида тиббиёт муассасаларининг дислокацияси нотўғри...

19.04.2019
Жанубий Корея Республикаси Президенти парламент аъзолари олдида нутқ сўзлади

Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида 2019 йил 19 апрель...

Тадбирлар тақвими