Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Азамат ПАРДАЕВ: Ўзбекистон саноати ривож топган мамлакатга айланади

Азамат ПАРДАЕВ: Ўзбекистон саноати ривож топган мамлакатга айланади

Ўзбекистон Республикасининг янги тарихида иккинчи марта Парламентга йўлланган Мурожаатнома мамлакат тараққиётига ўта муҳим стратегик мақсадларга эришишга имкон берувчи тарихий ҳужжат бўлди. Ўзбекистон Президенти 2019 йилда мамлакат тараққий этишида қайси йўлдан бориши, 2017 йилда қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида қандай соҳаларнинг ислоҳ этилиши ва ривожланиш босқичларининг аниқ муддатлари белгилаб берилди.

Албатта, Мурожаатномада белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2019 йилга мўлжалланган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилгани, ўз навбатида, мамлакат раҳбарининг халқ билан мулоқотининг давом этаётганидан, одамларнинг дарду ташвиши, муаммолари албатта ўз ечимини топишига қаратилганидан далолат беради.

Дастурда 5 та устувор йўналишлар асосида кенг қамровли ислоҳотларнинг амалга оширилиши механизмлари, уларни бажарувчи органлар ва аниқ муддатлари белгиланган бўлиб, хусусан, Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларида Хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун мамлакатимизнинг инвестиция салоҳиятини янада ошириш чораларини кўриш, бу борада эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Экспортга маҳсулот чиқараётган, инновацион ва юқори технологик ишлаб чиқаришни йўлга қўйган тадбиркорларга ва чет эллик инвесторларга имтиёз ва преференциялар бериш механизмларини янада такомиллаштириш назарда тутилган. Бу ўринда амалдаги “Эркин иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини янги таҳрирда қайта кўриб чиқиш зарурати мавжуд.

Шунингдек, дастурда қурилиш соҳасида мавжуд эскирган талаб ва тартибларнинг зудлик билан янгиланиши, тадбиркорлик субъектларининг қурилиш ишларига рухсат бериш, лойиҳалаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш каби жараёнларни тубдан соддалаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш талабини бекор қилиш, Шаҳарсозлик кодексини тўғридан-тўғри ишлайдиган ҳужжат сифатида янги таҳрирда ишлаб чиқиш бўйича амалий тадбирлар белгиланган.

Қўмитамиз фаолиятида 2019 йилда Шаҳарсозлик кодекси талабларини инвентаризация қилиш, қурилиш вазирлиги ҳузурида тузилган Ишчи гуруҳи билан биргаликда уни янги таҳрирда қабул қилиниши бўйича ишлар бошланган.

Республикада экспорт ҳажмини оширишга хизмат қиладиган чегараолди савдо марказларини ташкил этиш, бунда чегараолди ҳудудларда дилерлик марказлари, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш жойлари ҳамда бошқа турдаги маиший хизмат кўрсатиш объектларидан ташкил топган савдо мажмуаларини барпо этиш назарда тутилмоқда.

Автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспорти йўлларининг ўтказувчанлик ҳолатини ошириш мақсадида мамлакат ҳудуди бўйлаб ўтган халқаро даражадаги автомобил йўлларининг, айниқса, давлат чегараси орқали ўтиш пунктларига олиб борадиган тирбанд йўлларнинг муқобил вариантларини давлат-хусусий шерикчилик шартлари асосида яратиш, ривожланиш давлат дастурларини шакллантиришда мавжуд темир йўл тармоқларининг ўтказувчанлиги ва вагонлар сонини оширишга эътибор қаратиш ҳамда ҳаво транспорти орқали экспорт қилиш ҳажмини ошириш, мазкур соҳага хорижий ҳаво компанияларини кенг жалб қилиш, ҳар бир халқаро аэропорт орқали камида биттадан йўналишда юк ташувчи ҳаво кемалари қатновини йўлга қўйиш назарда тутилмоқда.

Шубҳасиз, Мурожаатномада асосий йўналишлар берилиб, Ҳаракатлар стратегиясининг 3 йилидаги Давлат дастуриинг ҳам асосий эътибори халқ манфаати, Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида муносиб ўрин эгаллашига қаратилгандир.

Бир сўз билан айтганда, яқин келажакда мамлакатимизнинг том маънода ривожланган давлатлар қаторидан ўрин эгаллаши, индустриал тараққий этган, саноати ривож топган юрт сифатида дунёда тан олинишига ҳеч қандай шубҳа йўқ.

Бинобарин, бу вазифаларнинг амалга оширилишида парламент назорати механизмларидан самарали фойдаланиш масаласи Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. Шу билан бирга, Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан соҳани ривожлантириш бўйича вазирлик ва идоралар мансабдор шахсларининг олиб борилаётган ишлар юзасидан ахборотларини эшитиб бориш масаласи 2019 йилга мўлжалланган “йўл харитаси”га киритилиб, доимий назоратга олинган. Ўйлайманки, олдимизга қўйган улкан марраларга кучли фуқаролик позициясига эга юртдошларимиз билан ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориб, албатта етамиз.

Азамат ПАРДАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг
Саноат, қурилиш ва савдо масалалари
қўмитаси раиси ўринбосари


Кўришлар сони: 132

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.02.2019
ОИВ-инфекцияси профилактикаси борасидаги вазият қандай?

Ҳозирги кунда мамлакатда 140 дан зиёд «ишонч хоналари» мавжуд бўлиб, улар аҳолининг ОИВга нисбатан...

20.02.2019
Тиббий кадрлар таъминоти 88,8 фоизни ташкил қилиши нимани англатади?

Ўрганиш чоғида ишчи гуруҳ аъзолари ҳар бир туманда аҳоли хонадонларида бўлиб, сурункали касалликларга...

20.02.2019
Соғлом ҳаёт сари ташланган қадам

– Ҳар қандай давлатнинг энг муҳим бойлиги мамлакат аҳолисининг саломатлиги, миллат генофондининг м...

Тадбирлар тақвими