Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Муҳаррам ДАДАХЎЖАЕВА: Ҳар бир инсон муносиб ҳаёт кечиришга ҳақли

Муҳаррам ДАДАХЎЖАЕВА: Ҳар бир инсон муносиб ҳаёт кечиришга ҳақли

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида ижтимоий соҳани ривожлантириш учун 80 дан зиёд чора-тадбирлар белгиланган.

Булар нималардан иборат?

Аввало, қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш борасида олиб борилаётган муайян ишлар натижасида соҳада кўплаб ижобий натижаларга ­эришилди. Бироқ буни ­халқимиз ўз ҳаётида се­заётгани йўқ. Тизимда кўплаб муаммолар ҳамон сақланиб қолмоқда. Давлат дас­тури лойиҳасида ушбу йўналишда назарда тутилган вазифалар мавжуд ­муаммоларни бартараф этишда муҳим ўрин тутади.

Хусусан, жорий йилда республикамизнинг 231 тиббиёт муассасасида қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Шунингдек, жаҳон талабларига мос келадиган, ҳаракатланиш давомида беморга реанимацион тиббий ёрдам кўрсатиш имконини берадиган 75 та реанимобиль ва ҳаракатланиши қийин йўллардан юра оладиган 50 та махсус тез тиббий ёрдам автомашинаси харид қилиниши бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланган.

Ногиронлиги бўлган 30 минг нафар шахсни протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситалари билан бепул таъминлаш кўзда тутилган.

Халқимиз генофондини сақлаш учун ҳомиладор аёллар ва болаларнинг овқатланиш рациони бўйича амалдаги меъёрларни ­халқаро стандартлар асосида қайта кўриб чиқиш ҳам устувор вазифалар қаторидан ўрин олган.

Ҳужжат лойиҳасида, шунингдек, тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнида давлат-хусусий шериклик муносабатларини кенгайтириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамнинг давлат томонидан қопланадиган кафолатланган ҳажми ва турларини аниқ белгилаш, “ҳар бир даволанган ҳолат” учун клиник-харажат гуруҳлари бўйича ва киши бошига молиялаштириш механизмларини жорий этиш, “маблағ бино учун эмас, балки бемор учун” тамойили асосида ишни ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш назарда тутилган.

Бугунги кунда аҳоли ўртасида онкологик касалликлар кўпайиб бораётгани ҳеч кимга сир эмас. Тасаввур қилинг, юртимизда йилига 22 мингдан ортиқ беморларда онкологик хас­таликлар аниқланяпти. Бу, ўз навбатида, мазкур касалликка қарши кураш тизимини такомиллаштиришни талаб этиб, юқори технологик тиббий ёрдамга эҳтиёжни кучайтирмоқда. Шундан келиб чиқиб, дастур лойиҳасида ушбу касалликларни эрта аниқлаш бўйича махсус скрининг дастурларини қабул қилиш ва тиббиёт муассасаларини саратонга қарши дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланган. Бу, фуқароларнинг мазкур жабҳадаги кўплаб мурожаатлари ижобий ечим топишида ҳам катта ўрин тутади.   

Умуман айтганда, Давлат дастури лойиҳасидан ўрин олган тадбирлар ҳар бир инсоннинг муносиб ҳаёт кечиришини кафолатлашга хизмат қилади.

 

Муҳаррам ДАДАХЎЖАЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

«Адолат» СДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 191

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.01.2019
Репродуктив саломатлик масалалари депутатлар диққат марказида

Ушбу лойиҳанинг асосий ғояси аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, аёллар ва эркаклар бепуштл...

23.01.2019
Кун тартибидаги муҳим қонун лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси му...

23.01.2019
Давлат дастури ижросида “Адолат СДП” фракциясининг ўрни қандай бўлади?

Эътироф этилганидек, 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси...

Тадбирлар тақвими