Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Оролбўйи ҳудудида экологик инновациялар жорий этилади

Абдураҳим ҚУРБОНОВ: Оролбўйи ҳудудида экологик инновациялар жорий этилади

Айни кунларда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси кенг муҳокама этилмоқда.

Мазкур дастур лойиҳасининг Ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар” номли 5.2-йўналишида Марказий Осиёда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича минтақавий дастур концепциясини ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Шунингдек, Оролбўйи минтақасида янги муҳофаза этиладиган, жумладан трансчегаравий табиий ҳудудларни ташкил этиш ҳамда Оролбўйи ҳудудида экологик инновациялар ва технологиялар зонасини яратиш бўйича халқаро анжуман ташкил этиш ва ўтказиш каби тадбирларни амалга ошириш ҳам белгиланган.

Дарҳақиқат, сўнгги йилларда мамлакатимизда ер ва сув ресурсларини бошқариш, экин майдонларини оптималлаштириш ҳисобига қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил олиш борасида ютуқларга эришилди. Кўрилган чора-тадбирлар эвазига ҳар йиллик сувни истеъмол қилишни 14 миллиард куб метрга, қишлоқ хўжалигида эса ҳар гектарга сув сарфини икки баробардан зиёдга камайтириш, суғорилаётган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга эришилди.

Таъкидлаш жоиз, сўнгги ўн йил давомида Оролнинг қуриган тубида саксовул ва бошқа тузга чидамли ўсимлик турларидан қарийб 350 минг гектар ўрмон барпо этилди. Бундай ҳудудларнинг умумий майдони қарийб 700 минг гектарни ташкил этди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 сентябрда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги маърузасида таъкидлаганидек, Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатининг бош устуворлиги сифатида бугун Марказий Осиё минтақасини белгилаган, сув, тинчлик ва хавфсизлик муаммолари бир бири билан чамбарчас боғлиқ. Минтақа мамлакатлар ва халқларининг манфаатларини тенг даражада ҳисобга олувчи сув муаммоларини ҳал этишнинг бошқа муқобил йўли йўқ, шунингдек, БМТ Минтақавий маркази томонидан ишлаб чиқилган Амударё ва Сирдарё ҳавзалари сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисида конвенциялар лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги Ўзбекистон ёндашувини ифода этди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Президенти БМТ томонидан қўллаб-қувватланган кўп ҳамкорлик асосида Оролбўйи ҳудуди учун инсон хавфсизлиги бўйича Траст фондини яратиш ташаббусини илгари сурди. Ушбу фонд ўз фаолиятини бошлади. Норвегия ҳукумати Траст фондининг илк сармоядори бўлди. Бу қарор – жаҳон ҳамжамияти ва Марказий Осиё мамлакатларининг Оролбўйи минтақасидаги долзарб муаммоларни ҳал этишдаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш йўлидаги биринчи қадам бўлди.

Хулоса қилиб айтганда, соҳада олиб борилаётган ишларни янада жадаллаштириш табиатни асрашга, экологик барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.

 

Абдураҳим ҚУРБОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 1052

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...

Тадбирлар тақвими