Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Гулшана ХУДОЯРОВА: 15-17 баробар кўп фойда келтирадиган сармоя

Гулшана ХУДОЯРОВА: 15-17 баробар кўп фойда келтирадиган сармоя

Бугунги кунда юртимиз келажаги бўлган ёшларни жисмонан соғлом, маънан етук, интеллектуал салоҳиятли этиб тарбиялашга катта эътибор қаратилмоқда. Зеро, ҳар бир соҳада замонавий дунёқарашга эга малакали ёш кадрлар сафини кенгайтириш, улар учун зарур шароитларни яратиб бериш давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Шу боисдан, давлатимиз раҳбарининг ҳар бир нутқ ва маърузасида ёшлар масаласи алоҳида ўрин эгаллайди.

Яқинда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида ҳам ёшлар ҳаётига доир кўплаб долзарб вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, навқирон авлоднинг муносиб таълим олиши, илм-фанга бўлган интилишларини доимо рағбатлантириб бориш мақсадида, аввало, мактабгача таълим тизимини ривожлантириш, ўрта ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини, илмий ва ўқув жараёнлари сифатини тубдан яхшилаш кераклиги таъкидланди.

Ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганадиган бўлсак, таълимнинг тўлиқ циклига инвестиция киритишга, яъни, бола 3 ёшдан 22 ёшгача бўлган даврда унинг тарбиясига сармоя сарфлашга катта эътибор берилади. Чунки ана шу сармоя жамиятга 15-17 баробар кўп фойда келтиради. Бизда бу кўрсаткич атиги 4 баробарни ташкил этмоқда. Демак, ёшларимизнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш учун барча имкониятларни сафарбар этиш керак.

Мурожаатномада ёшларнинг тадбиркорлик ташаббусларини ривожлантириш, маблағлардан тўғри фойдаланишни ўргатиш, иқтисодий муаммоларнинг ҳал этилишида уларнинг ролини кучайтириш мақсадида “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси фаолиятини янада кенгайтириш белгиланди. Мазкур жамғарма учун 2019 йилда 2 триллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилади. Бу, ўз навбатида, 50 мингта янги иш ўрнини яратиш имконини беради.

Ўтган 2018 йил давомида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 671 миллиард сўм, “Ёшлар – келажагимиз” дастури бўйича 800 миллиард сўм маблағ йўналтирилиб, жойларда 2 минг 605 та бизнес лойиҳаси амалга оширилган эди. Ёш тадбиркорлар сафини кенгайтириш, янги иш ўринларини яратиш, ишлаб чиқаришда замонавий техника ва технологияларни татбиқ жараёнига энди янгича ёндашув билан қаралади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгиланган, ёшлар ҳаётида муҳим аҳамиятга эга ушбу вазифалар ижроси эртанги ёрқин келажагимиз сари қўйилган яна бир дадил қадам бўлишига ишонамиз.

Зеро, давр шиддаткор, замон ўзгарувчан. Вақт барча жабҳага ўз таъсирини ўтказиш қудратига эга. Бугун тобора ривожланиб бораётган юртимизда ҳар бир соҳа тараққиёти учун замонавий фикрлайдиган, кенг дунёқарашга эга ёшлар иштироки жуда муҳим. Шундай экан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати юксак даражада олиб борилиши келажагимиз эгаларининг таълим-тарбияси, уларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясига бўлган эътибор ва рағбатни янада мустаҳкамлайди.

Гулшана ХУДОЯРОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 905

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...

Тадбирлар тақвими