Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Хайрулла РЎЗМЕТОВ: Халқ манфаатларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади

Хайрулла РЎЗМЕТОВ: Халқ манфаатларини рўёбга чиқаришга  хизмат қилади

Давлатимиз раҳбарининг парламентга йўллаган Мурожаатномаси Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг бажарилишини таъминлашга қаратилган ислоҳотларнинг ўзига хос, изчил ва мантиқий давоми бўлди, дейиш мумкин. Унда давлат ва жамиятимизни кенг қамровли ислоҳ қилиш юзасидан барча соҳаларни янада тараққий топтириш бўйича стратегик ва устувор ғоялар, уларни амалга ошириш учун аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилган.

Ўз навбатда, Мурожаатномада белгилаб берилган устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан 2019 йилнинг Давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Айни пайтда унинг қизғин муҳокамаси кетмоқда. Хусусан, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясида кечган муҳокамалар жараёнида қайд этилганидек, Давлат дастури лойиҳаси ислоҳотларнинг беш йўналишини қамраб олган.

Биринчи устувор йўналишда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришни кўзда тутувчи муҳим вазифалар белгиланган. Унда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш масалалари ўз аксини топган.

Иккинчи устувор йўналиш қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга қаратилган бўлиб, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, суднинг нуфузини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялаш кафолатларини таъминлаш, маъмурий, жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликни такомиллаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини янада яхшилаш, тизимда қонунийликни янада мустаҳкамлаш, ҳуқуқий ёрдам ва юридик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари ўз аксини топган.

Учинчи устувор йўналиш эса, иқтисодиётни ривожлантириш, фаол тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган. Макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш, юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, банк-молия тизимини ислоҳ қилиш, соҳага замонавий бозор механизмларини жорий этиш, тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш, иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизмларини жорий этиш, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш орқали соғлом рақобат муҳитини яратиш, вилоятлар, туман ва шаҳарларни комплекс ривожлантириш, фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш каби вазифаларни мужассам этган.

Тўртинчи устувор йўналиш ижтимоий соҳани ривожлантиришга қаратилган. Бунда аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш, Фуқароларнинг ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини кучайтириш, арзон уй-жойлар барпо этиш бўйича мақсадли дастурларни амалга ошириш, йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш, маданият, спорт ва туризмни янада тараққий эттириш, таълим ва фан соҳасини ривожлантириш, ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш каби каби муҳим чора-тадбирлар кўзда тутилмоқда.

Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни юритишга қаратилган вазифалар эса бешинчи устувор йўналишнинг мазмун-мундарижасини ташкил қилади.

Бир сўз билан айтганда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси ва уни амалга оширилишини таъминлаш юзасидан халқ муҳокамсига қўйиш орқали шакллантирилаётган Давлат дастури лойиҳаси бевосита халқ манфаатларини рўёбга чиқаришга, унинг турмуш даражасини юксалтиришга хизмат қилади.

Хайрулла РЎЗМЕТОВ,

Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 977

Депутатлар минбари

Янгиликлар

26.03.2019
Навбатдаги “Ҳукумат соати”да депутатлар саволларига Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси жавоб беради

Қонунчилик палатасидаги навбатдаги “Ҳукумат соати” жорий йилнинг 2 апрель кунига режалаштирилган б...

26.03.2019
Истиқболли вазифалар белгилаб олинди

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси томони...

26.03.2019
Хотин-қизларга муносиб иш ўринлари яратиш – устувор вазифа

2019 йил 26 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси ҳамда партия ...

Тадбирлар тақвими