Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шуҳрат ЯКУБОВ: Инвестицион юксалиш — ижтимоий тараққиёт асоси

Шуҳрат ЯКУБОВ: Инвестицион юксалиш — ижтимоий тараққиёт асоси

Президентимизнинг иккинчи бор Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси, ўз мазмун-моҳиятига кўра, халқимиз фаровонлигини кўзлаб амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлар келгуси йилда ҳам мантиқий изчилликда, янада янги суръатлар билан давом этишини англатмоқда.

2019 йил мамлакатимизда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинишида юрт тараққиётининг асоси ҳисобланган иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва у орқали аҳоли турмуш шароитини яхшилашдек бир-бири билан узвий боғлиқ ҳаётий эҳтиёж давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида эътиборга олинган.

Мурожаатномада иқтисодий соҳани янада ислоҳ қилиш, инвестициявий қулай муҳит яратиш ва уларни кенг жалб этишга йўналтирилган муҳим вазифалар, ижтимоий соҳада ҳал этилиши зарур бўлган устувор йўналишлар белгилаб берилди. Шунингдек, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, замонавий бошқарув ва парламент назоратини кучайтириш, ташқи сиёсат ва хавфсизлик, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларнинг муҳим йўналишлари кўрсатиб ўтилди.

Президентимиз томонидан парламент назоратини янада кучайтириш борасидаги муҳим таклиф, яъни Ҳукумат аъзолари, вазирликлар ва давлат қўмиталари раҳбарларини лавозимга тайинланишида аввало номзодларнинг Олий Мажлис муҳокамасидан ўтиши амалиётига оид таклифлари энг асосий демократик тамойилларга асослангани билан эътиборга молик. Унга кўра, аввало, номзод ўз дастурини тақдим этади, амалга оширадиган ишлари, режалари ҳақида маълумот тақдим этади, депутатлар саволларига жавоб беради. Умуман, халқ вакиллари синовидан муваффақиятли ўтсагина, лавозимга тайинланади.

Мазкур амалиёт нафақат республика марказида, балки ҳудудларда ҳам жорий этилиши, яъни маҳаллий даражадаги раҳбарликка номзодлар ҳам аввало, тегишли халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларида муҳокама қилиниб, кейин лавозимга тайинланиши ҳам диққатга молик иш бўлди.

Юқоридагилар билан бир қаторда, кириб келаётган йилнинг бош ҳужжати бўлган Мурожаатномада баён қилинган ҳар бир устувор йўналиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳақида Бош вазир ҳукумат аъзолари билан бирга Сенат ва Қонунчилик палатаси олдида ҳар чоракда ҳисобот бериб бориши механизми жорий этилишига оид таклифлар Президент ташаббуслари ижросини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

Умуман, Президентимизнинг ушбу дастурий маърузаси мамлакатимиз тараққиёти йўлидаги жадал ислоҳотларга янада янги мазмун бахш этади, юртимизнинг иқтисодий тараққиёти, ижтимоий соҳадаги ривожланиш, аҳоли турмуш даражаси ва фаровонлигини юксалтиришга асос бўлади.

 

Шуҳрат ЯКУБОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати,

“Адолат” СДП фракцияси аъзоси


Кўришлар сони: 250

Депутатлар минбари

Янгиликлар

23.01.2019
Репродуктив саломатлик масалалари депутатлар диққат марказида

Ушбу лойиҳанинг асосий ғояси аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, аёллар ва эркаклар бепуштл...

23.01.2019
Кун тартибидаги муҳим қонун лойиҳаси

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида «Яйловлар тўғрисида»ги қонун лойиҳаси му...

23.01.2019
Давлат дастури ижросида “Адолат СДП” фракциясининг ўрни қандай бўлади?

Эътироф этилганидек, 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси...

Тадбирлар тақвими