Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Дилором ФАЙЗИЕВА: Аёлларнинг ўзи ҳам, меҳнати ҳам эъзозда

Дилором ФАЙЗИЕВА: Аёлларнинг ўзи ҳам, меҳнати ҳам эъзозда

Ўзбекистонда аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг жамият ҳаётида фаол иштирокини таъминлаш борасида ҳамма чоралар кўрилган, халқаро стандартларга мос шароитлар яратилган. Шу боис ҳам хусусий тадбиркорлик, фермерлик, умуман, ижтимоий соҳадан тортиб, иқтисодиёту саноатгача — давлат ва жамият қурилиши соҳасида фаоллик кўрсатиб, керак бўлса, раҳбарлик лавозимларини эгаллаётган хотин-қизлар сафи йил сайин кенгайиб бормоқда.

Кейинги пайтларда турли сайтлар ва ижтимоий тармоқларда юртимизда хотин-қизлар учун иш вақтини 16-00 гача этиб белгилаш масаласи қизғин муҳокама этилмоқда. Айниқса, фарзанд тарбияси ва уй юмушлари асосан аёллар зиммасида бўлиши кераклиги, шу сабаб, уларнинг иш вақтини қисқартириш лозимлиги, бу оилалар мустаҳкамлигини таъминлаши тўғрисидаги фикрлар баҳс-мунозара уйғотмоқда. Албатта, бунда депутатлардан бирининг қайсидир мажлисда айтган гапи асос бўлиб хизмат қилмоқда.  

Бугун жамиятимизда фикрлар хилма-хиллиги, сўз эркинлиги том маънода таъминланмоқда. Шу маънода, депутат кўтарган бу масалани унинг ўта шахсий фикри деб қабул қилмоқ керак. Чунки, айрим юртдошларимиз чалғиб фикр юритаётганидек, бу қарашлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг, депутатлик корпусининг нуқтаи назарини ифодаламайди. Қолаверса, парламентимизда бу масала кун тартибига чиққани йўқ, ҳатто, қўмиталар, фракциялар ёки депутатлик бирлашмаларида ҳам муҳокама этилмаган.

Миллий қонунчилигимиз ва халқаро нормалар, айниқса Конституциямизнинг 46-моддасида хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги қатъий белгиланган. Оила кодексининг 19-моддасида эр ва хотин оилада тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгалиги қайд этилган, 21 ва 22-моддаларида эса, болалар тарбияси ва оилавий турмушнинг бошқа масалаларини эр ва хотин биргаликда ҳал қилиши, уларнинг ҳар бири машғулот, касб тури ҳамда яшаш жойини танлашда эркли экани мустаҳкамланган.

Президентимиз ўтган йили Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишланган учрашувдаги нутқида айтганидек, оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади.

Дарҳақиқат, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, мумкин қадар бандлигини таъминлашга эришишимиз лозим. Аксинча, аёлларни меҳнатга жалб қилишни чегаралашга қаратилган ҳар қандай уринишларни қўллаб-қувватламаймиз. Шу ўринда аёлларнинг иш вақтини қисқартириш қандай салбий натижаларга олиб келиши мумкинлигини ҳам эсдан чиқармаслигимиз керак. Аёллар вакиллари ҳозирда кўпгина фермер хўжаликлари, давлат ва ижтимоий муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналарининг раҳбари эканини ҳам унутмаслигимиз лозим.

Юртимизнинг янги давр — тараққиёт босқичида ҳар бир фуқародан, у эркак ё аёллигидан қатъи назар, фаоллик, Ватан равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилиш талаб этилаётган, меҳнати муносиб рағбатлантирилаётган бир маҳалда бундай “янгилик”лар илгари сурилиши жамиятни орқага тортади, холос.             

Дилором ФАЙЗИЕВА,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатасининг Оила ва аёллар

масалалари бўйича комиссияси раиси


Кўришлар сони: 75

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими