Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Хайрулло ҒАФФОРОВ: Атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий кафолати

Хайрулло ҒАФФОРОВ: Атроф муҳитни муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий кафолати

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида фуқароларнинг қулай экологик муҳитда яшаш, табиий ресурсларга, улардан оқилона фойдаланишга бўлган ҳуқуқни мустаҳкамланганлиги, улар давлат муҳофазасида эканлигини кафолатланганлиги ҳамда бош қомусимизда фуқароларнинг атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш мажбурияти белгиланган. Хусусан, Конституциянинг 50-моддасида «Фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар», деб кўрсатилган. Бу эса ўз вақтида фуқаролар томонидан ер, сув, ўрмон, ер ости бойликлари, ҳайвонот ва ўсимликлар дунёсини ва бошқа табиий заҳиралардан оқилона фойдаланишни, уларни тиклаш ва муҳофаза қилишни ҳамда ушбу мажбуриятни ўз вақтида бажаришни ҳам тақозо этади.

Ушбу ҳолат экологик соҳага оид барча қонунларда ҳам аниқ тарзда ўз ифодасини топганлиги муҳим аҳамиятга эга бўлиб, конституцион талабларни мустаҳкамлайди.

Шунингдек, Бош қомусимизнинг 55-моддасида эса, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий заҳиралар умуммиллий бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасида эканлиги кўрсатилган. Мазкур конституциявий норма билан экологик фаолиятининг қуйидаги асосий принциплари ифодаланган.

Жумладан, табиий ресурслар умуммиллий бойлик ҳисобланади, яъни юридик маънода улар халқ мулкини ташкил этади ҳамда улар номидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари қонунда белгиланган ваколатлари доирасида иш юритади. Иккинчидан, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш зарур. Экология ҳуқуқида оқилона деганда, табиий ресурслардан экологик норматив ва стандартларга қатъий риоя этган ҳолда фойдаланиш тушунилади.

Шу ўринда асосий қонунимизнинг 100-моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ваколатларидан бири атроф муҳитни муҳофаза қилиш эканлиги белгиланган бўлиб, ушбу қоида вилоят, туман, шаҳарларда маҳаллий вакиллик ва бошқарув органлари зиммасига табиат ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланиш вазифасини юклайди.

Ўтган давр мобайнида ушбу конституциявий нормалар асосида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича 30 дан зиёд қонунлар ва 200 яқин қонун ости ҳужжатлари қабул қилинди. “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Экологик экспертиза тўғрисида”ги қонунлар ана шулар жумласидан.

Бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги 11 та халқаро конвенция, битимлар ва улар доирасидаги 7 та кўп томонлама халқаро шартномага қўшилди.

Мухтасар қилиб айтганда, соҳага қаратилаётган эътибор самараси экологик фаровонликни таъминлаш, жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳит муҳофазаси, келажак авлодларнинг мусаффо муҳитда яшаш ҳуқуқини кафолатлашга хизмат қилади.

 

Хайрулло ҒАФФОРОВ,

Олий Мажлиси Қонунчилик

палатаси депутати

 


Кўришлар сони: 63

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими