Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Хайрулло ҒАФФОРОВ: Атмосфера ҳавосини муҳофазалашнинг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Хайрулло ҒАФФОРОВ: Атмосфера ҳавосини муҳофазалашнинг ҳуқуқий асоси такомиллаштирилмоқда

Инсон ҳаёти учун ҳам, атроф-муҳит барқарорлиги учун ҳам энг муҳим омил бўлган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, унинг сифат кўрсаткичларининг экологик нормативларга мослигини таъминлаш бугунги куннинг энг устувор экологик масалаларидан биридир.

Маълумки, Ўзбекистон Републикаси томонидан иқлим ўзгариши бўйича Париж битими (Париж, 2015 йил 12 декабрь) 2018 йил 2 октябрда ратификация қилинди.

Мазкур битимга мувофиқ, 2030 йилгача узоқ муддатли истиқболда Ўзбекистон Республикасида иқлим ўзгаришига қарши кураш чора ва ҳаракатларни кучайтириш – иссиқхона газлари солиштирма ташланмаларини 2010 йилдаги даражага нисбатан ялпи ички маҳсулот бирлигига 10 фоизга қисқартириш мўлжалланмоқда.

Шу маънода, яқинда ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида депутатлар томонидан “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” қонун лойиҳасининг қўллаб-қувватланиши мазкур халқаро битим юзасидан олинган мажбуриятнинг ижросини таъминлаш бўйича дастлабки қадам бўлди.

Қонун лойиҳасида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида Вазирлар Маҳкамасининг, ваколатли давлат органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари ҳамда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқароларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишдаги иштироки аниқлаштирилмоқда.

Шу билан биргаликда, ёқилғини ёқиш, транспорт воситалари ва бошқа қатнов воситалари ҳамда қурилмаларини ишлаб чиқариш ҳамда улардан фойдаланишни техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида, кимёвий моддаларни ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаси, уларнинг ўсишини тезлаштирувчи омил, минерал ўғит ва бошқа препаратлар сифатида ишлатишда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича норматив ҳужжатларга талаблар такомиллаштирилмоқда. Шунингдек, фаолияти атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни, биологик организмларни, иссиқхона газларини ва озонни бузувчи моддаларни чиқариш ҳамда унга физикавий омилларнинг зарарли таъсир кўрсатиши билан боғлиқ бўлган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мазкур соҳадаги мажбуриятлари аниқлаштирилмоқда, озон қатламига салбий таъсир кўрсатишни бартараф этиш талаблари янги нормалар билан тўлдирилмоқда.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органларининг назорат қилиш чегаралари аниқлаб берилмоқда.

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ва амалиётга татбиқ этилиши озон қатламини бузувчи моддалар ва уларни таркибида тутувчи маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва олиб киришни ҳуқуқий тартибга солиш имконини беради.

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси ҳуқуқий жиҳатдан амалдаги қонундаги зиддиятли ҳолатларни, ноаниқликларни, ҳаволаки нормаларни бартараф қилиш, шунингдек, амалга оширишнинг етарли механизмига эга бўлмаган норма ва қоидаларни такомиллаштириш билан бирга, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида халқаро амалиётда кенг қўлланилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг нормаларини, шартнома ва конвенцияларнинг қоидаларини миллий қонунчиликка татбиқ этишга шароит яратади. Қонун ҳужжатлари ижросини таъминловчи, уларни қўллашни енгиллаштирувчи, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти самарадорлигини оширувчи процессуал механизмларни такомиллаштириш имконини беради. Бундан ташқари, қонун нормаларини мустаҳкамлаш ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши бўйича жавобгарлигини оширишда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини ўтайди.

Мухтасар қилиб айтганда, экологик муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш нафақат Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши, балки экология ва аҳоли саломатлигини сақлаш билан боғлиқ долзарб муаммоларни ҳам ҳал этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

 

Хайрулло ҒАФФОРОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис

Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 75

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими