Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Шуҳрат ЯКУБОВ: Ижтимоий адолат ва қонунийлик пойдевори

Шуҳрат ЯКУБОВ: Ижтимоий адолат ва қонунийлик пойдевори

Давлат фаолиятидаги энг асосий мақсад – инсон ва жамият фаровонлигини таъминлаш саналади. Юртимизда амалга оширилаётган барча саъй-ҳаракатлар, кенг кўламли ислоҳотлар, аввало, халқимизнинг фаровон ҳаёт кечиришига йўналтирилгани билан аҳмиятлидир.   

«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқ учун хизмат қилиши керак» – дея илгари сурилган халқона ғоялар замирида ҳам айнан Асосий қонунимизда белгиланган давлатнинг инсон фаровонлигини кўзлаб фаолият олиб боришига оид принципиал қоидалар мужассам.

Бутун давлат органларининг мансабдор шахслари, улар қаторида биз депутатларнинг ҳам ҳудудларга чиқиб, халқ орасига кирганимиз, қисқа муддатда кўплаб муаммоларнинг ҳал этилгани ҳам юқоридаги конституциявий норманинг амалий ижросидир.

Масалан, биргина депутатлик корпуси томонидан 2017-2018 йилларда республикамизнинг 160 та туманларида ўрганишлар ўтказилиб, хонадонларга кириб, халқ билан бевосита мулоқот қилинди, аҳолини ташвишга солаётган масалаларни ўз жойида ҳал этилишига катта эътибор қаратилди. Ўрганишлар жараёнида жами 74 441 та хонадонга ташриф буюрилди, 752 мингдан зиёд фуқаролар, шу жумладан 16 512 та тадбиркорлик субъекти вакиллари билан бевосита учрашув ва мулоқотлар ўтказилди. Қисқача ижобий натижаларга эътибор қаратсак, 1000 дан ортиқ фуқаролар ишга жойлаштирилди, тадбиркорликни амалга ошириш учун 100 млрд. сўмдан зиёд банк кредити ажратилиши таъминланди, 500 дан ортиқ шахсларга даъволаниш учун ордерлар олишга, ногиронлик араваси билан таъминлашга ва бошқа тиббий хизматлар кўрсатилишига кўмаклашилди.

Конституциядаги ваколатлардан самарали фойдаланиш, қолеверса жойларда халқ дардини эшитиш парламентнинг қонун ижодкорлиги фаолиятига ҳам янгича мазмун олиб кирди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан авваллари бир йилда ўртача 50-60 та қонунлар қабул қилинган бўлса, охирги икки йилда 150 дан ортиқ қонун лойиҳалари кўриб чиқилди. Улар орасида депутатлар ташаббуси билан киритилган лойиҳалар сони 30 дан зиёдни ташкил этади.

2018 йилда Ҳаракатлар стратегиясининг амалий ижроси доирасида «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги, «Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги, «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги, «Ўсимликлар каратини тўғрисида»ги янги қонунлар қабул қилинди.

Парламентимиз фаолиятида яна бир янги механизм, «ҳукумат соати» институти жорий этилиб, ижро ҳокимияти вакилларининг ҳисоботларини эшитиш амалиёти жорий этилди. 2018 йилда 10 га яқин вазирлик ва давлат қўмиталари раҳбарлари келиб ҳисоботлар тақдим этдилар. Уларга жойларда аҳолини ташвишга солаётган масалалар юзасидан аниқ вазифалар қўйилиб, муаммолар бартараф этилишига эришилмоқда.

Конституциянинг 14-моддасида барча амалий ишлар «ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширилади» дея мустаҳкамланган. Умуман, ижтимоий адолатга интилиш каби устувор ғоя Конституциямизнинг муқаддимасидаёқ белгиланган. Бу асосий қонуннинг барча нормалари адолат тамойиллари асосида шаклланганини кўрсатади.

Давлат бюджетининг 60 % га яқини ижтимоий соҳага йўналтирилаётганлигининг ўзиёқ, Ўзбекистонда ижтимоий адолатни таъминлаш борасидаги амалий ишларнинг исботидир.

Биз фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари таъминланган ҳуқуқий давлат барпо этар эканмиз, бунинг учун аввало, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашимиз лозим. Бу борада Президентимиз ташаббуси асосида «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги алоҳида қонуннинг қабул қилиниши катта амалий аҳамиятга эга бўлди.

Ўтган икки йилда коррупцияга қарши кураш нафақат оддий шиорлигича қолди, балки фаол амалий ҳаракатга айланди. Қонуний асоснинг яратилиши, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг саъй-ҳаракати, таъсирчан жамоатчилик назорати ўрнатилиши, тарғибот ишларининг кучайтирилиши мазкур салбий иллатнинг камайтиришга хизмат қилмоқда.

Умуман, Конституциямиз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамиятини қуриш, халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда. Уни ҳаётга татбиқ этиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, инсон манфаатларига йўғрилган ташаббуслар барчамизни юртимиз тараққиёти учун хизмат қилишда янада фаол бўлишга ундайди.

 

Шуҳрат ЯКУБОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 79

Депутатлар минбари

Янгиликлар

18.12.2018
Меҳнат миграцияси: Халқаро тажриба ва Ўзбекистон амалиёти

Бугунги глобаллашув жараёнида миграция масаласи тобора долзарблик касб этиб бормоқда. Маълумотларга...

18.12.2018
Атом энергетикаси бўйича «Росатом» Давлат корпорацияси бош директори биринчи ўринбосари билан учрашув

2018 йилнинг 18 декабрь куни парламент қуйи палатасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик...

18.12.2018
Профессор-ўқитувчиларнинг йиллик меҳнат таътили қисқарадими?

Иштирокчилар фикрига кўра, Ўзбекистон Республикасининг бирор-бир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида таълим...

Тадбирлар тақвими