Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Эркин ХОЛБЎТАЕВ: Энди фонограммалардан халқаро стандартларга мувофиқ фойдаланилади

Эркин ХОЛБЎТАЕВ: Энди фонограммалардан халқаро стандартларга мувофиқ фойдаланилади

2018 йил 30 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасида Ўзбекистоннинг бир қатор халқаро ҳужжатларга қўшилишини кўзда тутувчи қонунлар қабул қилинди. “Ўзбекистон Республикасининг “Фонограмма тайёрловчиларнинг манфаатларини уларнинг фонограммаларини ноқонуний такрорланишидан муҳофаза қилиш тўғрисида”ги конвенцияга (1971 йил 29 октябрь, Женева), Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг “Муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартномаси”га (1996 йил 20 декабрь, Женева) ва Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг “Ижролар ва фонограммалар бўйича шартномаси” (1996 йил 20 октябрь, Женева) шулар жумласидандир.

Ўзбекистоннинг 2005 йилдан бошлаб адабиий ва бадиий асарлар муҳофазаси тўғрисидаги Берн конвенцияси (1971 йил, Париж) иштирокчиси эканини ҳисобга олсак, мамлакатимизнинг юқоридаги халқаро шартномаларга қўшилиши тўлиқ ва барча халқаро талабларга жавоб берадиган интеллектуал мулк ҳуқуқларини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик тизими яратилганини англатади.

Ушбу халқаро ҳужжатларга қўшилиши Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, унинг уйғунлигини ва стандартлаштирилишини таъминлаш борасида ўзининг қатъий позициясини сақлаш ҳамда мустаҳкамлашга интилаётганига яққол мисолдир.

Экспертлар мазкур шартномаларни ратификация қилиш бўйича қонунларнинг қабул қилинишини ижобий баҳолашмоқда. Улар бу саъй-ҳаракатлар мамлакатда қисқа муддатларда муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни муҳофаза қилиш ҳолатини, ишбилармонлик муҳити ва умуман, мамлакатимизнинг инвестиция муҳитини янада яхшилайди, деб ҳисоблашмоқда.

Қабул қилинган қонунларнинг ниҳоятда долзарблигини инобатга олиб, уларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка, айниқса ижрочиларга етказиш бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси томонидан алоҳида режа ишлаб чиқилиб, ижро учун қабул қилинди.

Ушбу соҳадаги қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш борасида келгуси муҳим қадамларни муҳокама қилиш учун ижрочилар, фонаграмма тайёрловчи ва эфирга узатиш ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.


Эркин ХОЛБЎТАЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 283

Депутатлар минбари

Янгиликлар

22.02.2019
Йўл ҳаракати хавфсизлиги депутатлик корпуси назоратида

Жорий йилнинг 22 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг...

22.02.2019
Кимларнинг ижтимоий ҳимояси кучайтирилади?

Қайд этилганидек, амалиётда ногирон фарзандни тарбиялаётган оналар иш стажига эга бўлолмаётгани ...

22.02.2019
Депутатлар қишлоқ хўжалигига киритилаётган сармоялар ҳолати билан қизиқди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси...

Тадбирлар тақвими