Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Расул КУШЕРБАЕВ: Парламентлараро ҳамкорликнинг янги даври

Расул КУШЕРБАЕВ: Парламентлараро ҳамкорликнинг янги даври

2018 йил 24-27 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегациясининг Қозоғистон Республикасига бўлган расмий ташрифи самарали кечди. Унда эришилган бир қатор натижалар қаторида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон Республикаси Парламентининг Мажилиси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида”ги меморандум алоҳида аҳамиятга эга, дейиш мумкин.

Халқларимиз асрлар давомида ёнма-ён, яқин қўшни сифатида қардош-қариндошлик руҳида яшаб келган. Ҳар қандай вазиятда елкама-елка бўлган. Шу боисдан мамлакатларимизнинг парламентлараро ҳамкорлигининг кучайиши ўз ўрнида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатларни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Меморандум доирасида парламентларимиз ўз ваколатлари доирасида икки томонлама ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтиришга кўмаклашади, миллий қонун ҳужжатларига ва бошқа томондан тушган сўровга мувофиқ, бир-бирини қонун ижодкорлиги фаолияти, парламент тартиб-таомиллари тўғрисида хабардор қилиб, ўз фаолияти тўғрисида ҳуқуқий ва бошқа ахборотларни айирбошлайди.

Меморандум асосида парламентдаги қўмиталар, комиссиялар, депутатлар парламент фаолияти, қонун ижодкорлиги жараёнида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш тажрибасини ўрганиш учун парламент делегациялари билан тажриба алмашишга келишиб олинди.

Парламентларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиб бориши келгусида нафақат икки мамлакат ўртасидаги алоқаларнинг кучайиши, балки Марказий Осиё минтақасидаги барқарорликни мустаҳкамлаш, барча халқлар ўртасидаги дўстона муҳитнинг бардавомлигини сақлашга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши шубҳасиз.

Расул КУШЕРБАЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати

 


Кўришлар сони: 857

Депутатлар минбари

Янгиликлар

25.05.2019
Молиявий режалаштиришдаги бюрократизм Давлат дастурини бажаришда тўсиқ бўлмоқда

– Давлат дастурининг амалиётга татбиқ этилишидаги молиявий муаммоларнинг ечимида бюрократизмнинг мавжудлигини...

23.05.2019
Қуйи палата қўмиталарида Давлат бюджети ижроси муҳокама этилди

2019 йилнинг 1-чорагида Давлат бюджети даромадлари 23 065,9 млрд. сўмни ташкил қилди ва ўтган ...

23.05.2019
Бюджет маблағлари сарфида хато ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатларига барҳам берилмоғи лозим

Депутатлар томонидан соғлиқни сақлаш соҳасига Давлат бюджетидан ажратилган 9 408,4 млрд. сўм мабла...

Тадбирлар тақвими