Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Зумрад БЕКАТОВА: Моддий рағбат фидойиликка ундайди

Зумрад БЕКАТОВА: Моддий рағбат фидойиликка ундайди

Жамиятнинг бебаҳо бойлиги — инсон саломатлигини сақлаш, тиббий хизмат сифатини янада ошириш билан боғлиқ масалалар давлатимиз раҳбарининг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.

Кейинги пайтларда Президентимизнинг соғлиқни сақлаш тизимида мавжуд энг долзарб муаммоларни бартараф этишга қаратилган бир қатор фармон ва қарорлари қабул қилингани соҳа ходимларида катта рағбат уйғотиб, эртанги кунга ишончини оширмоқда.

Дарҳақиқат, мазкур соҳада кўзланган мақсадга эришиш, соғлиқни сақлаш тизимини сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини тубдан оширишга, кадрлар салоҳиятини юксалтиришга, шифокорлар етишмаслиги муаммосини бартараф этишга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, тиббиёт олий ўқув юртларига қабул квоталари кўпайтирилди, давлат гранти асосида ўқитиладиган талабаларни ҳудудларнинг ҳақиқий эҳтиёжидан келиб чиқиб тақсимлаш амалиёти йўлга қўйилди. Бугунги кунда кадрлар таъминоти энг қийин бўлган ҳудуд — Сурхондарё вилоятида Тошкент тиббиёт академиясининг филиали ташкил қилинди. Натижада бакалавриатга қабул квоталари ўтган йилга нисбатан 3 445 тадан 4 395 тага, магистратурага эса, 718 тадан 919 тага ва клиник ординатурага 800 тадан 978 тага оширилди.

Шунингдек, 2018 йил 1 январдан бошлаб, мулкчилик шаклидан қатъи назар, давлат тиббиёт муассасаларида ишловчи шифокор-пенсионерларга пенсиянинг тўлиқ миқдорда тўланиши йўлга қўйилди. Бунинг натижасида малакали мутахассисларни тиббиёт муассасаларига, биринчи навбатда, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига жалб қилиш, тиббиёт муассасаларининг кадрлар таъминотини яхшилаш, пировардида, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш имконияти кенгайди.

Тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш, шу асосда аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини янада яхшилаш мақсадида уларнинг ўриндошлик асосида ишлаши тартиби такомиллаштирилди. Хусусан, тиббиёт муассасаларида ўриндошлик асосида 2 ставкагача ишлаш учун ҳуқуқий асослар яратилди. Жорий йилнинг январь ойида олий таълим муассасаларининг бакалавриат битирувчилари ва тор доирадаги мутахассисларни тайёрлаш бўйича клиник ординатура ва магистратура курслари битирувчиларини жалб этиш орқали вакант лавозимларни бирмунча тўлдиришга эришилди.

Ҳар қандай соҳада сифат ва самарадорликка эришиш кадрларга, уларнинг салоҳияти ва албатта, моддий рағбати қай даражада таъминланганига бориб тақалади. Шу боис бошқа соҳалар каби тиббиёт тизимида фаолият юритаётган ходимларни, бошқарувдаги кадрларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, муносиб шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилмоқда.    

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрда қабул қилинган “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори шифокорларнинг моддий аҳволини янада оширишга, тиббиёт ходимларининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади. Айни пайтда ушбу ҳужжат бугунги кунда соҳада долзарблик касб этаётган кадрлар танқислиги муаммосини, профессионал кадрлар тайёрлаш масалаларини ҳал қилишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Дарҳақиқат, қарорда давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорини жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб 1,2 баравар, 2019 йилнинг 1 апрелидан эътиборан 1,15 баравар босқичма-босқич ошириш кўзда тутилган.

Қарорда белгиланган вазифалар амалга оширилиши натижасида, соҳа ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тубдан қайта кўриб чиқилади. Алоҳида ўрнак кўрсатган шифокорларга Тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тариф ставкасининг 100 фоизигача бўлган миқдорда ҳар ойлик шахсий устамалар берилиши йўлга қўйилади. 2020 йилдан бошлаб ушбу жамғармани шакллантириш маблағлари босқичма-босқич ошириб борилади.

Бу имкониятлардан кенг фойдаланган ҳолда, соҳа ходимлари халқимизни тиббиётдан рози қилишга бор кучи-ғайратини сафарбар этишига ишонамиз.

Зумрад БЕКАТОВА,

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати,

Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш

масалалари қўмитаси аъзоси


Кўришлар сони: 96

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2018
ЕХҲТ парламент ассамблеяси делегацияси билан учрашув

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёсат борасида яқин ва узоқ давлатлар қатори халқаро ташкилотлар билан ҳам...

20.11.2018
Ўзбекистон парламент делегацияси Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги...

20.11.2018
Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг...

Тадбирлар тақвими