Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ: Кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми ортади

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ: Кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш  ҳажми ортади

Мамлакатнинг барқарор иқтисодий юксалишида кимё саноатининг ўрни беқиёс. Чунки, кимё соҳаси — саноатнинг катализатори. Ҳар қандай ишлаб чиқариш негизида кимёвий жараёнлар кечишини инобатга олсак, мазкур соҳасиз иқтисодиётда тараққиёт бўлмайди, десак муболаға эмас.

Юртимизда амалга оширилаётган кўламдор ислоҳотлар кимё саноатида ҳам ижобий натижалар бермоқда. Бироқ соҳада ўз ечимини кутаётган муаммолар борки, бундан кўз юмиб бўлмайди. Хусусан, тармоқни янада ривожлантириш ва диверсификация қилиш, кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг мавжуд қувватларини модернизация қилиш ва янгиларини қуриш учун инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспорт ҳажмини кенгайтиришга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ҳанузгача сақланиб қолмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 25 октябрдаги «Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори тизимда учраётган ана шундай камчиликларни бартараф этишга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

Мазкур ҳужжатга мувофиқ, кимё саноати корхоналарининг устав капиталида давлат иштирокини қисқартириш, тармоққа тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш, тармоқ корхоналари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш орқали базавий маҳсулотларни қайта ишлаш чуқурлаштирилади. Шунингдек, фанни ва соҳавий илмий тадқиқотларни фаол ривожлантириш углеводород хомашёси ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлашга қаратилган илғор илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга интеграция қилинади.

Юртимиз углеводородларга бой бўлса-да, кимё саноатимиз асосан қишлоқ хўжалиги учун минерал ўғит ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик, машинасозлик каби бир қатор тармоқлар учун зарур бўлган мураккаб полимерлар, катализаторлар, реагентлар ва синтетик толалар ишлаб чиқариш йўлга қўйилмаган. Бунинг оқибатида ҳар йили 1,5 миллиард долларлик кимё маҳсулотлари импорт қилинмоқда. Ишлаб чиқарилаётган фосфор ва калийли минерал ўғитлар ҳам мавжуд талабнинг фақат учдан бирини қоплайди, холос.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2020 йилдан бошлаб “Ўзкимёсаноат” АЖ таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари томонидан йиллик молиявий ҳисоботларни эълон қилиш ва уларни Халқаро аудит стандартлари ва Халқаро молиявий ҳисоботлар стандартларига мувофиқлиги юзасидан ташқи аудитдан ўтказиш тартибини жорий этилади. Бу, албатта, соҳанинг истиқболига ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Айни пайтда табиий газнинг атиги 14 фоизи, жумладан, кимё тармоғида 5 фоизи чуқур қайта ишланмоқда. Кремний, каолин ва гипс хомашёсидан кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш эътибордан четда қолмоқда. Маълумотларга кўра, юртимизда ишлаб чиқарилаётган ноўғит маҳсулотлар, асосан полиэтилен, полипропилен, полистиролга хорижий давлатлардаги эҳтиёжнинг молиявий қиймати 100 миллиард доллардан ошади. Бу эса биз учун яхши имкониятдир.

Хулоса ўрнида айтганда, мазкур хужжат республикамизда кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш баробарида, юртимиз молиявий барқарорлигини таъминлаш имконини беради.

 

Қаҳрамон ЭРГАШЕВ,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 105

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2018
ЕХҲТ парламент ассамблеяси делегацияси билан учрашув

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёсат борасида яқин ва узоқ давлатлар қатори халқаро ташкилотлар билан ҳам...

20.11.2018
Ўзбекистон парламент делегацияси Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги...

20.11.2018
Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг...

Тадбирлар тақвими