Cайт ранги: A A


Депутат фикри

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ: Асосий эътибор мамлакатни ҳамда ҳудудларни жадал ва комплекс ривожлантиришга қаратилмоқда

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ: Асосий эътибор мамлакатни ҳамда ҳудудларни  жадал ва комплекс ривожлантиришга қаратилмоқда

Куни кеча давлатимиз раҳбари жорий йилда Давлат бюджетининг кутилаётган ижроси, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказдилар.

Мажлисда кўтарилган масалаларни таҳлил қилар эканмиз, 2018 йилга мўлжалланган давлат бюджетини ишлаб чиқишда ва шакллантиришда ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш йўлида ғов бўлиб турган муаммоларни ечиш, мамлакат салоҳиятидан самарали фойдаланиш, мавжуд захира ва имкониятларни сафарбар этишга ҳамда уларни биринчи навбатда аҳоли фаровонлигини оширишга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилганига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. Бюджетномада Президентимиз томонидан илгари сурилган ғоялар ва устувор вазифалар инобатга олингани, ташқи хавф-хатарларнинг ҳисоб-китоб қилинганига амин бўлдик.

Айниқса, валюта ва нарх сиёсатининг эркинлашуви, солиқ маъмуриятчилигини яхшилаш, солиқларнинг йиғилувчанлигини ошириш, солиқ солиш тизимини соддалаштириш борасида жиддий ўзгариш ва янгиланишларнинг амалга оширилиши, қишлоқ хўжалигида ҳисоб-китобларнинг тартибга солиниши, капитал қўйилмаларнинг ошиши бюджет даромадлари кўпайишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатди. Буни йиғилишда келтирилган рақамлар ҳам яққол тасдиқлайди. Жумладан, жорий йил якуни бўйича Давлат бюджети даромадлари 74,5 триллион сўм, харажатлари эса 78,5 триллион сўмни ташкил этиши кутилаётгани бунинг яққол далилидир. Бюджет харажатларининг ўзи 2017 йилга нисбатан 60 фоиз ёки 29 триллион сўмга ошгани мавжуд муаммоларни ҳал этишда, ҳудудларни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Яна бир муҳим масала хусусида тўхталиб ўтмасак бўлмас. Бюджет соҳаси ходимлари иш ҳақи, пенсия ва нафақаларини инфляция кўрсаткичидан юқори миқдорда оширишга эришилгани диққатга сазовор бўлди. Масалан, биргина тарбиячилар, ўқитувчилар, илмий ходимлар, професcор-ўқитувчилар, маданият ходимларининг иш ҳақи 30 фоиздан 100 фоизгача оширилди. Бюджет ҳаражатларини режалаштиришда ва амалга оширишда якка-ёлғиз нуронийларга, кам таъминланган, турмуши оғир ва кўп болали оилаларга ҳамда ногиронларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, хусусан, уларни уй-жой билан таъминлаш, моддий таъминотини янада яхшилаш борасида олиб борилаётган савобли ишларга катта эътибор қаратилгани эътирофга лойиқ. Бундан ташқари, “2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш”, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурларини молиялаштиришга 5,6 триллион сўм бюджет маблағлари йўналтирилгани халқ фаровонлигини ошириш йўлидаги катта ғамхўрликнинг намунасидир.

2018 йилга мўлжалланган давлат бюджетининг мутлақо янги талаблар асосида шакллантирилгани, унинг ижросини таъминлаш ва назорат қилиш такомиллаштирилганини халқимиз бугун ўзининг яшаш шароитлари янги даражага кўтарилаётганида ҳам яққол кўрмоқда. Ҳаёт даражасини белгилайдиган замонавий уй-жойларга ва сифатли истеъмол товарларига эга бўлиш билан бирга, уларнинг замонавий талаблар асосида таълим олиш ва малакали тиббий хизматлардан баҳраманд бўлиш каби орзулари ушалмоқда.

Юқоридагилар билан бир қаторда, жорий йилда асосий эътибор ҳудудларнинг ресурс салоҳиятидан унумли ва самарали фойдаланишга, мавжуд имконият ва резервларни тўла рўёбга чиқаришга, маҳаллий бюджетлар даромадларининг ортишига, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, улар раҳбарларининг молиявий масалаларда мустақиллигини таъминлашга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада ҳокимлар, соҳа ва тармоқлар раҳбарларининг қўли узун бўлди. Имконияти ҳам шунга яраша кенгаймоқда. Жорий йилда маҳаллий бюджетлар ихтиёрида 5,5 триллион сўм ёки ўтган йилга нисбатан 6 баробар кўп маблағ қолиши кутилаётгани эндиликда ҳар бир ҳудуд ўз даромадидан манфаат кўришини англатади.

Шу билан бирга, бугунга келиб маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва улар раҳбарларига ҳалол, фидоий бўлиб ишлаши учун Президентимиз ташаббуси билан ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий шароитлар – уй-жой, хизмат машинаси, ойлик маош ва рағбатлар, умуман, кўп қулайликлар муҳайё қилинди. Энди давлат раҳбари илгари сураётган долзарб масалалар ва устувор вазифаларни муваффақиятли амалга оширишда шижоат, юксак масъулият билан ташаббус кўрсатиб ишлаш, фидоий бўлиш талаб этилади, холос. Ишончимиз комилки, бундай эътиборга муносиб фидойилик халқимизнинг турмушини фаровон қилишда, ҳар бир ҳудудимизни обод гўшага айлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Бугун давлатимиз раҳбари ғоялари асосида мамлакатни жадал ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги бу каби тизимли ислоҳотларнинг дастлабки натижаларини халқимизнинг кундалик ҳаётида кўряпмиз, бу янгиликлар аҳолимиз томонидан тўла қўллаб-қувватланаётганига гувоҳ бўляпмиз. Мухтасар айтганда, бугунги кундa aмaлгa oширилaётгaн ислoҳoт вa янгилaнишлaр жaрaёни бутун жaмиятимиз, сaхoвaтли зaминимиздa яшaётгaн ҳaр бир инсoнни aмaлий ишлaргa сaфaрбaр этaди, эл-юртимиз мaнфaaти, oнa Вaтaнимизнинг рaвнaқи вa кeлaжaги йўлида бирлаштиради.

Абдурашид ТЎХТАБОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати


Кўришлар сони: 226

Депутатлар минбари

Янгиликлар

21.11.2018
ЕХҲТ парламент ассамблеяси делегацияси билан учрашув

Бугун Ўзбекистон ташқи сиёсат борасида яқин ва узоқ давлатлар қатори халқаро ташкилотлар билан ҳам...

20.11.2018
Ўзбекистон парламент делегацияси Тожикистонда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилигидаги...

20.11.2018
Конституция – бахтимиз қомуси

Конституция қомусий ҳужжат сифатида давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилиши, унинг...

Тадбирлар тақвими